A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма саккизинчи қисм)
Муаллиф:    07.08.2013 18:59    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма саккизинчи қисм

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон сирли суҳбат қилсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга маъсиятга сирли суҳбат қилмангиз. Яхшилик ва тақвога сирли суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланиб борадиганингиз Аллоҳга тақво қилингиз». (Мужодала сураси, 9-оят)

«Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар-қишлоқ аҳлидан қайтариб берган нарса... Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби зўр Зотдир». (Ҳашр сураси, 7-оят)

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир». (Ҳашр сураси, 18-оят)

«Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганига назар солсин».

«Эрталик кун» дан мурод – қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам, у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак. Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, ҳасаб-насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллари ёрдам беради. Шунинг учун, ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Оятнинг охирида Аллоҳ таоло яна бир бор тақвога буюради.

«Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир».

Бу таъкид тақво ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.

Шу билан бирга, ким тақво қилаётгани ва ким қилмаётганини Аллоҳ таоло билиб туриши ҳам таъкидланмоқда.

«Агар аёлларингиздан бирортаси кофирларга ўтиб кетса, урушда туширилган ўлжадан хотини кетиб қолганга у нафақа қилган миқдорни берингиз. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинг». (Мумтаҳана сураси, 11-оят)

«Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинг».

Ҳа, Аллоҳдан қўрқилмаса, У зотга тақво қилинмаса, одамларга нисбатан зулм содир бўлиши турган гап.

«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўладир. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ундайлар нажот топувчилардир». (Тағобун сураси, 16-оят)

Бу оятнинг аввалида Аллоҳ таоло мўмин бандаларини Унга иложи борича ва имкони борича тақво қилишга даъват этяпти, буюряпти.

«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг…»

Тақвонинг чегараси йўқ, қанча кўп бўлса, шунча яхши. Лекин инсон ўзини ортиқча такаллуфга уринтириши Ислом ғояси эмас. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ташқари ишларга буюрмайди. Пайғамбаримз алайҳиссалом: «Сизларни бир ишга буюрсам, қўлингиздан келганича қилинг, бир ишдан қайтарсам, ундан қайтинг», деганлар. Демак, итоатнинг чеки йўқ, аммо манъ қилинган нарсалар бўлакларга бўлинмайди, уларнинг ҳаммасини бирдан адо этиш даркор.

«Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун қилинг ва иддани ҳисобланг ва Аллоҳга тақво қилинг. Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар (чиқарилурлар) ва ана шулар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатан ўзига ўзи зулм қилибди. Сен билмассан, шоядки, Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса». (Талоқ сураси, 1-оят)

«Ва улар муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар, ёки яхшилик билан ажралинглар ва сиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бу ишингиздан, кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, ваъзланур. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир». (Талоқ сураси, 2-оят)

«Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир». (Талоқ сураси, 4-оят)

«Булар Аллоҳнинг сизга туширган амридир. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур». (Талоқ сураси, 5-оят)

Талоқ, идда ва уларга тегишли бошқа масалалар оилавий ажралишларга боғлиқ бўлгани учун уларда бир-бирига зулм қилиш эҳтимоли кўп. Шунинг учун ҳам, бу масалага оид оятларда Аллоҳ таоло қайта-қайта тақвога чақиради.

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир. Булар Аллоҳнинг сизга туширган амридир. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечиради ва ажрини кўпайтириб берадир».

«Аллоҳ уларга қаттиқ азобни тайёрлаб қўйди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, эй, иймон келтирган ақл эгалари. Ҳақиқатан, Аллоҳ сизларга зикрни туширди». (Талоқ сураси, 10-оят)

Аллоҳ, сирли суҳбатларимиз ҳам яхшилик ва тақво учун бўлишини Ўзингдан сўраймиз. Оилавий ишларимиз, ҳаттоки талоқ масалаларида ҳам бизларни тақво ила амал қиладиганлардан қилгин.

Ё Раҳмон, қўлимиздан келганича тақво қилурмиз, ваъда қилганигдек, йўлларимизни очиб қўйгин, ишларимизни осон қилгин, гуноҳларимизни кечиргин ва ажрларимизни кўпайтиргин.