A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним..
PDF Босма E-mail

Умр утмоқдадир мисоли дарё,
Гохида алдабон қуймокда дунё,
Шу дунё матохлари қилди махлиё,
Дунё дебон бўлди фақат  хаёлим,
Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним.

Қувлаб етолмадим камлар кетидан,
Ғамларим тугамас ғамлар кетидан,
Эрта учун баҳона жамлар кетидан,
Дунё ташвишисиз бўлмас бир оним,
Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним.

Қалбимни чироғи ўчиб қолгандек,
Гуё ғафлат тунин  бичиб олгандек,
Виждон азоби-ла чунон толгандек,
Нураблар қолди Иймон қўргоним,
Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним.

Хидоят қўмсайди бугун юраклар,
Дуога келганда жонсиз билаклар,
Молу дунё эрур факат тилаклар,
Сустлашиб қолдими ахир иймоним,
Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним..

****************************************

 

.

Носиров Муҳаммадамин
Қўқон шаҳридан