A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: “ҚУРЪОН ЯНА НЕ ДЕСИН?!” (шеър)
PDF Босма E-mail

«

Эй инсон, яшаяпсан асли Қуръон чоғида,
Аммо сен ҳанузгача жаҳолат ботқоғида.
Қалбинг қаттиқ, кўзинг кўр, бошинг кибр тоғида,
Қуръон: − Келгин, − демоқда. Гар хоҳласанг, келасан,
Сенсан гўзал мавжудот, Қуръон нима? – биласан.

Осон танлашинг учун икки йўлдан бирини,
Очиқча билдирмоқда оятлар таъбирини.
Ё Пайғамбар, ё шайтон – танлагин раҳбарингни,
Сен шундай танлагинки, кейин роҳатланасан,
Гар шайтонни танласанг… Яна  ўзинг биласан.

Ё жаннатий боғчадир, ёки оташдир  мозор,
Борми дунёда макон шундай чуқур  ҳамда тор?!
Одамзодга, албатта, етиб келар ўлим бор,
Демоқда: − Ҳисоби бор олаётган нафасинг,
Ҳатто сўзлайди мозор. Қуръон яна не десин?!

Молу мулкинг, давлатинг ушбу дунёда бисёр,
Aллоҳнинг ҳузурига олиб кетар ниманг бор?!
− Менга кифоя,− дерсан, шу беш кунлик эътибор,
Лек олтинчи кун борки, жуда оғир, биласан (!)
− Булар сафсата, − десанг, ўзинг афсус қиласан.

Айтилганки, -  гар Қуръон тоққа тушса-чи, кўкдан,
Тоғ парчаланиб кетиб, майда бўларди сўкдан.
(Сал каллани ишлатгин, фарқинг бўлсин-да пўкдан),
Тоғ билан қиёсласа, сен жудаям майдасан,
Буни билишинг учун масжид, мадрасадасан.

Ўзининг пок руҳидан руҳ берди У инсонга,
Эришилмас бир ҳолат бахшида этди жонга.
Хоҳласанг яхшиликни, қўл урмагин ёмонга,
Аммо сен ўз нафсингга ибодатлар қиласан,
Билиб-билмай бўйнингга надоматлар иласан.

Бир муддат бор, яқиндир – тоғлар юрар у онда,
Ойу қуёш, юлдузлар ҳеч қолмайди осмонда.
Она дилбандин топмас, чанг-тўзон, тўполонда,
Қиёмат онидир бу, ўйин эмас, биласан,
Бугун сен титрамасанг, эрта нима қиласан?

Ўша ҳисоб чоғида барча «тил»лар лол бўлур,
Бошқа турли аъзога гапирмоқ ҳалол бўлур.
Кўрсанг: қайноқ оловда эркагу аёл бўлур,
Амал дафтар очилур... Сен буларни биласан,
Онгингни ишлат дўстим, йўқса, ёмон куясан...

Бўйни букилмаганлар кўп пушаймон бўлажак,
Дўзах қизир, чор атроф дод-фарёдга тўлажак.
– Эй, дўзах, тўлдингми сен? – дейилса, – ЙЎҚ, – деяжак,
Жаҳаннам азобини, балки, кўзга иларсан?!
Аммо ҳануз намоз йўқ, қачон сажда қиласан?

Қара, бу кўҳна замин қанча жон ташимоқда,
Кўплари ўтиб кетди, кимлардир яшамоқда.
Жаннат сари интилгин, қолмай дўзах – қамоқда,
Қуръон дер: – Мана жаннат, фақат  интил – кирасан!
Эй, мусулмон азизим, тушундингми сира сан...

«Энг ожиз банда»нинг ожизона саъй-ҳаракати...