A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: "450 йиллик Қуръони Карим русларнинг қўлига ўтиб кетмасин дея 100 йил бўйи беркитилибди"
PDF Босма E-mail

Эскишеҳирда итиқомат қилувчи Кавказли Шаъбон Ўзден (Турон) таваллуд топган жойи, она ватани бўлмиш Кавказ диёрига бориб, 100 йилдан буён қариндошлари томонидан руслардан беркитилган қўлёзма Қуръони Каримни олиб, Эскишеҳирга келтирди.

Кавказ диёрида коммунизм замонида 100 йил бўйи руслардан беркитилган 450 ёшдаги қўлёзма Қуръон жуда кўпчиликни таъсирлантирмоқда. Оз эмас, тақрибан, тўрт ярим аср вақт ўтган бўлса-да, баъзи жойларигина сал эскириб, қолган сифати асло бузилмаган қўлёзма Мусҳафи шарифнинг жуда осон ўқилиши ҳам диққатга сазовордир.

Шаъбон Ўзден мазкур Қуръон китобини бободан отага, отадан болага, бувадан набирага ўтиб ўтиб, 100 йил мобайнида руслар қўлига ўтиб кетмаслиги учун яшириб келинганини таъкидлади.

Эскишеҳир Диний Бошқармасининг 4 асрлик Қуръони Каримни ўрганиб, тадқиқот ишларини олиб бораётгани ҳақида айтган Шаъбон Унинг қулай ўқилиш хусусияти тўғрисида  ҳамда камида 450-500 йиллик ўтмиши бўлиши мумкинлиги борасида айтиб ўтди.

Қуръони Каримни мана шу вақтгача ҳам кўз қорачиғидай сақлаб келган Ўзден фикрларини баён этиб, бундай деди:

«Қуръони Каримни бошқаларнинг қўлига ўтиб кетишидан қўрқаман. Диний уламоларнинг бу борада менга ёрдам беришларини сўраб қоламан. Бундай ноёб асарни Кавказ диёрида ота-боболарим қарийб 100 йил давомида руслар қўлига ўтиб кетмасин, дея яшириб юришган экан. Мен ушбу нодир қўлёзмани Эскишеҳирга олиб келдим. Албатта, бунинг учун жуда ҳурсандман...».

Тайёрлаган eng_ojiz_banda.