A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Қуръон мўъжизаларидан бири: Ўргимчак
PDF Босма E-mail

Кўп тилларнинг  грамматик қоидаларида бўлгани сингари, араб тилида ҳам эркак ва аёл жинсини англатган қоидалар мавжуддир. Бу қўшимчалар орқали жумла ичидаги бир сўзнинг, мисол учун, бир феълнинг муаннас ёки музаккар эканлигини биламиз. Араб тилида эса буни ўтган замон феълининг охирига ва ҳозирги-келаси замон феълининг бош ҳарфига «т» ҳарфини қўшиб ёзиш ёрдамида ясашимиз мумкин. Қуръони Каримда, арабчада «ўргимчак» маъносини берган 29-сура бўлмиш Анкабут сураси бор. Бу суранинг 41-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: 
«Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди». 
Бу оятнинг арабча матнидаги, бир ишни бажарилиши бошланаётгани ёки бажарилган маъносини берган «Иттахоза» сўзи, муаннас жинсда бўлиб «Иттахозат» бўлиб келмоқда. Яъни  феъл охиридаги «т» ҳарфи феълнинг муаннаслигини билдириб келмоқда. Бу оятда зикр қилинган ўргимчак эса урғочи ўргимчакдир. Бу ҳақда 1984 йил Германиянинг  машҳур «Космос» номли журнали, ўргимчак билан алоқадор бир сонини чиқарди. У мақола, олим инсонларнинг мақоласи эди. Унда келтирилган қуйидаги сатрлардаги ёзувларни ўқисангиз, ҳайратланиб, Қуръони Карим мўъжизасига яна бир бор гувоҳ бўлганингиздан бахтиёр бўласиз!
Унда: «Ўргимчакнинг тўр тўқиш ва егулик топиш қобилияти фақатгина урғочи ўргимчакларда мавжуддир. Яъни Ислом динининг Пайғамбари беркинган ғорга кираверишдаги тўрни тоғнинг урғочи  ўргимчаги   тўқигандир. Ҳозирги вақтда тоғ ўргимчакларининг эркаклари ҳақида унча кўп илмимиз йўқ. Фақатгина тўр тўқиш хилқатларида мавжуд эмаслигини биламиз, холос», – дейилган.

Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади.