A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Ғарбнинг билим ва мутафаккир олимларининг Қуръони Карим ҳақидаги тушунчалари
PDF Босма E-mail

1.    Тартиб-қоидаларида баланд овоз билан қироат қилиниши лозим бўлган Қуръони Каримни, энг лойиқ бўлган даражада эҳтиромлаш учун асл матнидан тингланиши керак. Қуввати ва қудрати билан машҳур бўлган бу китоб таъсирининг, бир қисми бўлган балоғати билан қофиясининг гўзаллигидан, ёқимли ва оҳанг-баҳшлиги учун, уни таржима қилишнинг ёҳуд у ҳақида бирор-бир фикр ҳосил қилиб уни билдиришнинг имкони йўқдир. (Филип. К. Ҳитти)

2.    Ғояларининг буюклиги, воситаларининг кичиклиги ва натижаларининг аҳамияти билан тарихда ўтган энг таниқли шахсларни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг китоби билан солиштиришга ким журъат қила олади? (Carlyle)

3.    Ҳазрати Муҳаммаднинг ҳақиқий мўъжизаси, бу;  бир фаришта орқали осмондан нозил қилиниб, оятларга бўлинган мўъжизаси биргина Қуръондир. Таврот ва Инжилдан кейин ваҳий қилинган, охирги муқаддас китоб ҳам айнан шудир. Шеърдан устун, тақлиди айнисига тушиши имконсиз ва таржима қилиш мумкин бўлмаган, самовий асарнинг камолат савиясига қиёсий бирор-бир китоб, на бундан олдин мавжуд бўлган ва бундан кейин?!
Исломнинг ёйилишида Қуръонни ўқиш, узундан-узун чиройли нутқлардан кўра энг яхши амал (усул) бўлгани, бир қанча манбаалар билан собитдир. Тўғри йўлга туширишнинг имкони бўлмаганлар ҳам Қуръонни тинглар-тингламас, барча нарсани тарк этиб, дарров шаҳодат калимасини келтириб иймонга келгандирлар. Оятларидаги ҳар-бир калималарида бир қувват ва қудрат мавжуддир.  (Jean - Paul Roux. )

4.    Албатта, Қуръони Каримдаги – фасоҳат, балоғат ва олий ахлоқ ташвиқининг мукаммаллиги, мусулмонларнинг бошқа бир нажот йўли қидиришларига фурсат қолдирмагандир.
Адабий даҳоларнинг, тенги йўқ шоирларнинг Қуръон қаршисида бош эгишганлари айни ҳақиқатдир. Қуръоннинг кундан кунга юзага чиқараётган гўзалликлари, кунига ортиб, тугаб битмаётган сир-асрорлари, шеър ва назрда устоз бўлган мусулмонларни, услубининг олийлиги ва улуғлиги қаршисида тиз чўкишга мажбур қилмоқдадир. Мусулмонлар, Қуръонни энг фасоҳатли сўзлар билан; энг нозик маънолар билан тўлиб тошган қувватли бир дарёга ўхшатадилар. (Dr. Morris )

5.     Мен, мусулмончиликнинг, эртанги Европа учун, қабул қилинишга энг лойиқ бир дин бўлишига тўла-тўкис ишонаман. Аслида, Европа ҳозир ҳам мусулмонликни қабул қилишни бошлаб юборди ҳам... (G. Bernard Shaw )

6.    Қуръон – фойдаланиш учун инсонларга тақдим қилинган энг буюк асардир. Қуръонда, ҳар бир инсонга энг мукаммал ҳаётий бир йўл, энг оддий бир шаклда кўрсатиб берилгандир.
Carlyle : “Қуръоннинг самовийлиги, унинг оламшумул ҳақиқатларидандир” деб айтгани шубҳасиз тўғридир. Менимча, Ҳазрати Муҳаммаднинг омонатдорлиги, фаолияти, ҳақиқатни айтишдаги самимияти, чексиз азму-қарори, хеч қайси ўринда заифламаган иймони, уни тинглашни истамаганларга азалий ва абадий ҳақиқатни етказишдаги сабри, менинг учун унинг бу, жасур ва азимкор Пайғамбарнинг, энг сўнги пайғамбар эканлигига энг қатъий ва энг ишончли далилдир. (Dr. Steingas )

7.    Турли даврларда башариятни идора қилиб туриш учун, Аллоҳ томонидан нозил қилинган барча самовий китобларни тўлиқ ва атрофлича ўрганган бўлсамда, хеч қайсинисида бир ҳикмат ва мўлжал тополмадим.
Улардаги кўрсатмалар оддий бир кичик жамиятдаги, бир оиланинг саодатини таъмин қиладиган моҳиятдан жуда ҳам узоқдир. Лекин, Муҳаммад алайҳисаломга мансуб бўлган Қуръон, бундай таърифдан покдир.
Мен Қуръонни ҳар томондан татқиқ қилар эканман (ўрганар эканман) ва ҳар бир калимасида буюк ҳикматни кўрдим. Мусулмонларнинг душманлари томонидан, “бу китобни Муҳаммаднинг ўзи ёзгандир” деб тўқилган ёлғонларни иддоа қилсаларда, энг мукаммал, ҳатто энг бир даҳо ақл соҳиби ҳам бундай очиқ-ойдин ажойиботи, улар наздида ҳақиқатларга кўз юмиб, гина ва ғаразларда яшашга ўхшаса ўхшайдики, лекин Қуръон илм ва ҳикматдан бошқа нарсани англатмайди. 
Мен шуни ифтихор билан айтаманки,  Ҳазрати Муҳаммад наъмунали зотдир.

“Эй Муҳаммад!
Мен, сен билан бирга, бир замонда яшай олмаганимдан жуда ҳам афсусдаман. Биламанки сиз унинг муаллими ва ношири бўлган бу китоб сизга эмас, балки Аллоҳга оиддир. Бунинг бир илоҳий китоб эканлигини инкор қилиш, табиий илмларнинг ботил эканлигини тасдиқлашга ўхшайди. Албатта, башарият, сиз каби наъмунани ҳаётида бир марта кўргандир, бундан кейин эса умуман кўрмайди. Мен сизнинг ҳузурингизда камоли эҳтиром билан таъзим қиламан.
(Франц Бисмарк)

Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади.