A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Қуръон - менинг нажотим
PDF Босма E-mail

Етти ёшлигида қишлоқ имомидан Қуръон ўқишни ўрганган Суҳайлнинг бувиси Қуръон ўқиш ва ўргатишни  ўзининг севимли машғулотига айлантириб олган.
Инсоннинг қисмати ҳар хил бўлади ва бизга қандайдир қийинчилик ёки омадсизлик етса, ундан кўнглимиз тўлмай нолишни бошлаймиз. Туркиянинг шарқида Диарбакир шаҳрида жойлашган соддагина уйдаган  яшайдиган бувининг ҳаёти осон бўлмаган бўлса-да, қисматидан ҳеч ҳам нолимаган.
«Турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг, унинг ўлимидан жуда ҳам узоқ қайғурдим, ҳатто  уйимни сотиб, Туркиянинг шарқидаги бошқа шаҳарга кўчиб кетдим», дейди у. Қийинчиликни енгиб, ёлғиз ўзи қизини тарбиялади, деярли ночор яшаб, оёққа турғазиб , куёвга берди. Аммо хурсандчилик кўпга чўзилмади – турмуш ўртоғини ҳибсга олишди ва яна барча оғирликлар ҳамда муаммоларни ҳал этиш унинг заиф елкасига қолди.
«Мен ахир пенсия олмайман ва хоссатан ёрдам берадиганларим йўқ, одамлар қўллашяпти, ёрдам беришяпти, бунинг  учун уларга ташаккур. Беморман, суякларим уваланиб кетяпти», - дейди қайғу билан Суҳайлнинг бувиси. Лекин бу касалликларни ва ёлғизликни енгиб саксон йилдан бери умр кўраётган кишининг нолиши ёки шикояти эмас. Раёнда Суҳайлнинг бувисини ҳамма яхши кўради, ахир унинг сабабидан Қуръони Каримни ўқишни ўрганишган.
У камтарлик билан «Ҳозир менда 15 нафар болалар ўқишяпди. Шу билан бирга, мен мингдан ортиқ толибларга таълим берганман, балки ундан ҳам кўпроқдир», дейди.
«Қуръон − менинг нажотим, уни ўқисанг ва ўргатсанг, барча муаммолар ва касалликлар эсдан чиқади. У қувват беради ва жуда мушкул бўлса-да, қийинчиликларга қарамай олдинга силжишга имкон беради», дейди Суҳайлнинг бувиси.
Аллоҳ ундан рози бўлсин. У менга тез-тез: «Мендан тўғри ўқишни ўрганиб олсанг, бошқаларга ҳам ўргатасан», дейишни яхши кўрар эди. Мен эса ўша ондан бери бошқаларга Қуръондан таълим беришни орзу қилиб яшадим. Кўриб турганингиздек, бу орзум ҳам ижобат бўлди.
Деярли ночор яшаб, кассаллик ва ҳаёт қийинчиликлари сабаб ҳолдан тойган, ҳаётда кўпни кўрган,  қисматидан ҳеч ҳам нолимаган заифа аёл нажотни фақатгина Унинг муқаддас китоби Қуръони Каримдан излаган, кушойишни ёлғиз Аллоҳдан сўраган.
Балки, бу қисматга ўхшаган, жаҳоннинг қайси бурчагида яшашларидан қатъи  назар ўнлаб онахонлар ва отахонлар бўлиши мумкин. Аммо  улар камайгани сари, савол туғилади: «Уларнинг ёшига етганимизда  биз қандай ҳолатда бўлар эканмиз?

Islam-Today
Муроджон Мирсаид таржимаси