A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Қуръонда номи зикр килинган ягона аёл
PDF Босма E-mail

Марям Аллоҳ томонидан одамларга ҳақ йўлни кўрсатиш учун юборилган пайғамбарлардан бирининг − ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг − оналаридир.
Исо алайҳиссалом Қуддусдан узоқ бўлмаган бир шаҳарчада отасиз, онадан − Марямдан дунёга келди. Бу туғилиш буюк роббимиз Аллоҳ таолонинг бир мўъжизаси эди. Марям Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлган ва ўзига хос шахс бўлган. У Қуръонда зикри келган ягона аёл ва ҳаттоки Қуръоннинг ўн иккинчи сураси унинг номи билан аталган. Унинг отасининг  исми Имрон эди.
Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деганини эсла! (Оли Имрон сураси 35-оят)
Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди. (Таҳрим сураси 12-оят)
Қуръонда унинг онасининг исми зикри келмаган, балки  Имроннинг хотини дея зикр қилинган. Аллоҳ таоло биби Марямни танлади ва улғайтирди, мақтади ва уни тақдирлади.
Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди. Эй Марям, Роббингнинг ибодатида бардавом бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил», деганларини эсла.  (Оли Имрон сураси 42-43-оятлар)
Аллоҳ таоло Марямдан Исо алайҳиссаломнинг қай тарзда дунёга келгани ҳақида шундай марҳамат қилади:
Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанда. Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди. У: «Мен сендан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» деди. У: «Мен Роббингнинг элчисиман, холос, сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун келдим», деди.  У: «Менда қаёқдан ўғил бўлсин, менга башар тегмаган бўлса, мен бузуқ ҳам бўлмасам?!» деди. У: «Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир ва уни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиш учун, бу − ҳукми чиқиб бўлган ишдир», деди. Бас, унга ҳомиладор бўлди. Сўнгра у билан узоқ маконга четланди. Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Кошки, бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди. Унинг остидан: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади», деб нидо қилди. Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор одамни кўрар бўлсанг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», дегин. Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку! Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дедилар. Бас, у унга ишорат қилди. Улар: «Бешикдаги гўдак ила қандай гаплашамиз?!» дедилар. У: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди.  Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди. Мана шу шубҳа қилишаётган Ийсо ибн Марям тўғрисидаги ҳақ сўздир. (Марям сураси, 16-34-оятлар)
Буюк роббимиз Аллоҳ таоло Таҳрим сурасининг 12-оятида унинг қандай қилиб ҳомиладор бўлганлигини баён қилиб шундай марҳамат қилади:
...Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик...
Марям онамиз Қуръон ва ҳадисда мадҳ этилган аёллардан устун туради. У поклик, иффат, маъсумлик ҳамда тақводорлик каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирган.
Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми  Масиҳ, Ийсо ибн Марям бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир. (Оли Имрон сураси 45-оят)
Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик. (Анбиё сураси 91-оят)
Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди. (Таҳрим сураси 12- оят)
Марям онамизнинг жисмоний ва руҳий поклиги, ўзини Аллоҳнинг ибодатига буткул бағишлаши, ўзининг шаъни ва иффатини сақлаб қолиши уни Бокира деб аташга сабаб бўлди. «Бокира» руҳий камолотга эришиш ва жисмоний гўзаллик тушунилади, шунинг учун у замонасининг энг мукаммал ва энг гўзал аёли   ҳисобланади.
Оятда Мараямнинг поклиги ҳақида сўз боради:
Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди. (Оли Имрон сураси. 42-оят)
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан бирида Марям  Осиё, Фотима ва Хадича розияллоҳу анҳолар билан бир сафда барча аёллардан устун бўлиб туришлари ҳақида зикр қилинган.
2974. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий солаллоҳу алайҳи васаллам:
«Оламларнинг аёлларидан Марям бинти Имрон, Хадича бинти Хувайлид, Фотима бинти Муҳаммад ва Фиръавннинг аёли Осиё етарлидир», дедилар».
Термизий, Насоий ва Ҳоким ривоят қилганлар.

1. «Нубувват хонадони хонимлари» китобидан
2. Қуръон маънолари таржимаси. quron.uz сайтидан

islam-today.ru

русчадан Муроджон Мирмаҳсуд ўғли Мирсаид таржима қилди