A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон фаҳмига моҳир» мусобақасида 812 та ҳофиз иштирок этди
PDF Босма E-mail

«Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш уюшмаси» томонидан жорий йилда ташкил этилган «Қуръон фаҳмига моҳир» мусобақасининг иккинчи даврасида 812 Қуръон ҳофизи иштирок этди.

Мусобақада Осиё, Африка ва Европа қитъаларидан 19 та давлатдан иштирокчилар қатнашди. Мусобақада Осиё қитъасидан қуйидаги давлатлардан толиби илмлар иштирок этишди:

Қирғизистондан 100 та Қуръон ҳофизи;

Индонезиядан 42 та;

Тожикистондан 50 та;

Филиппиндан 40 та:

Урдундан 36 та;

Фаластиндвн 28 та;

Покистондвн 30 та;

Шри-ланкадан 30 та;

Мисрдан 48 та;

Буркина Фасодан 80 та;

Угандадан 36 та;

Ганадан 48 та;

Мавританиядан 36 та;

Танзаниядан 27 та;

Жибутидан 24 та ҳофиз иштирок этди.

Европадан эса  Россиядаги Татаристон жумҳуриятидаги Усмон ибн Аффон маъҳадидан 12 та  ҳофиз иштирок этди.

Мусобақага ҳар бир давлатдан расмийлар, шайхлар, Қуръони Карим муаллимлари, раҳбарлар, маъҳадлар талабалари, Қуръон ҳалқалари аъзолари ва кўплаб кишилар ҳозир бўлишди.

Охирги саралаш бошқичи Жидда шаҳридаги «Аҳлул-Қуръан» телеканалида Рамазон ойининг учинчи кунидан бошлаб жонли эфирда бериб турилди.

Мусобақа харажатларини хайру саховат соҳиби «Халқаро Қуръон ёдлатиш уюшмаси» аъзоси Шайх Абдулқодир Бакрий ўз зиммасига олди.

Айтиб ўтиш лозимки, «Қуръон фаҳмига моҳир» мусобақаси дунё миқёсда янги бир турдаги беллашув бўлди. Унда Қуръони Карим маъноларини тушуниш, оятларини таафаккур қилиш, сабаби нузулларга, Қуръон ахлоқларига, уни ёдловчиларниниг одобларига, саҳобаи киром розияллоҳу анҳумнинг уни ўрганиш ва ўргатишдаги меҳнатларига эътибор қаратиш мақсад қилинган.

Робитатул аламил исламий «Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш уюшмаси» сайтидан олинган.