A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
XXIV қорилар мусобақасининг якуний босқичи ўтказилди
PDF Босма E-mail

Шу йил 19 сентябрь куни Тошкентдаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжидида республика XXIV қорилар мусобақасининг  якуний босқичи ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов табрик сўзи билан очди.

 

 

Мураттаб қорилар баҳсида биринчи ўринга Ҳайитбоев Муҳаммадали («Саййид Муҳйиддин махдум»), иккинчи ўринга Акбаров Билолиддин  («Фахриддин ар Розий»), учинчи ўрига эса Қурбонов Салоҳиддин («Мулла Қирғиз») лойиқ топилди.

Мужаввид қорилардан олий биринчи ўринни Боқиев Комилхон (Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси), биринчи ўринни Эшонов Маҳмуджон («Кўкалдош»), иккинчи ўринни Мирҳамидов Акмал (Тошкент Ислом институти), учинчи ўринни Мавлонов Аҳадбек («Муҳаммад Беруний») қўлга киритди.

Мураттаб қориялардан биринчи ўринга Мираҳмедова Мадинабону («Хадичаи Кубро»), иккинчи ўринга Саидова Шаҳло (Тошкент Ислом институти), учинчи ўринга Исломова Сайёра («Жўйбори Калон») сазовор бўлди.

Мужаввид қориялардан биринчи ўрин Абдулаҳатова Муқаддамхонга («Хадичаи кубро»), иккинчи ўрин Аҳатова Робияга (Тошкент Ислом институти), учинчи ўрин Очилова Озодага («Жўйбори Калон») насиб этди.

Мусобақа ғолибларига дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: info.islom.uz