A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Руандада Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail

Руанда мусулмонлар идораси Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти билан ҳамкорликда Қуръони Каримни ҳифз этиш бўйича минтақавий мусобақа ўтказди. Унда Руанда атрофидаги Уганда, Буранда, Танзания, Канго, Кения давлатларидан жами 42 та қори ва қориялар қатнашди. Мусобақа 6 йуналишда бўлиб ўтди: 1) Қуръонни тўлиқ ёд ўқиб бериш; 2) 15 поралик; 3) 10 порлик; 4) 5 поралик; 5). 2 поралик; 6) 1 поралик. Мусобақанинг асосий шарти сифатида, иштирокчидан қайси йўналишда қатнашмасин, сўралган оятларни ёддан ўқиб бериш билан бирга, тажвид қоидаларига риоя этиши талаб қилинди. Мусобақани 4 кишидан иборат ҳакамлар хайъати кузатиб борди. Мусобақа сўнгида иштрокчиларга Жайшунаб вилоятида тантанали  маросим ташкил қилинди. Унда Руанда Республикаси муфтий ўринбосари Шайх Умар Сулаймон, Суд кенгаши аъзоси Саййид Асно Абдулмалик, Жайшунаб вилояти амири Саййид Ийсо Нур, Кениядаги Таҳфизул Қуръон мадрасаси мудири Шайх Абдурраҳмон Муҳаммад Ғаврий ҳамда бошқа устозлар, қорилар ва мухлис томошабинлар ҳозир бўлдилар. Маросим Қуръон тиловати билан бошланди. Тиловатдан сўнг сўзга чиққан муфтий ўринбосари Абдуллоҳ Басфар бошлиқ Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилотига Қуръони Каримга қилаётган хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Қориларни ҳифз ва тажвид борасидаги малакаларини ошириб боришга чақирди ва мусобақани ташкиллаштиришда ўз ҳиссаларини қўшган фаолларларга ҳам ташаккурлар изҳор қилди. Мусобақа сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

Манба: www.hqmi.org