A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Россияда халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Россия мусулмонлари диний идораси Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти билан ҳамкорликда XIV Россия халқаро Қуръони Карим мусобақасини ўтказди. Мусобақа Москвадаги халқаро анжуманлар залида бўлиб ўтди. Унда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш бўйича 36 нафар қори қатнашди. Мусобақани 4 кишилик ҳакамлар хайъати кузатиб борди.

Иштирокчилар учун тантанали маросим уюштирилди. Унда Россия фатво бўлими раиси Равил Гайнуддин, таниқлик қори Шайх Абу Бакр Шатрий, Россиядаги «Усмон ибн Аффон» маҳади мудири Устоз Иброҳим Сабуров ҳамда бир қатор мусулмон давлатлари элчилари ва бошқа қорилару талабалар иштирок этди.

Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Мусобақа иштирокчиларини ушбу Қуръони Карим байрами билан табриклаб, иштироклари учун ташаккурлар изҳор қилинди. Қуръон ҳофизларини жамиятдаги, хусусан, Аллох таоло ҳузуридаги юксак мақомлари хақида сўз борди. Устозлар қориларга хитоб қилиб, Қуръони Каримни янада пухта ёдлаш, тажвидини янада гўзаллаштириш, унинг одобларига риоя қилиш ва бу билан жамият орасида бошқаларга гўзал ўрнак бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилотининг Қуръони Карим нурини дунё бўйлаб ёйиш ва унинг таълими йўлида қилаётган хизматларини мамнуният билан тилга олинди. Маросим сўнгида ғолибларга қимматбоҳо совғалар топширилди.

Манба: www.hqmi.org