A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шриланка Қуръон муассасаси уюштирган мусобақада 68 та қори ва қория қатнашди
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Шриланка Қуръон муассасаси Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти ёрдами билан Шриланка шаҳрининг Шахрон залида Қуръони Карим мусобақаси уюштирди. Унда 68 нафар қори ва қориялар иштирок етди. Мусобақа 4 йўналишда бўлиб ўтди:

1. Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва «Жазария» матни бўйича;

2. Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва айрим калималарнинг тафсирлари бўйича;

3. Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва «Риёзус-солиҳин» китоби бўйича;

4. Қуръони Каримни тўлиқ ёддан ўқиш бўйича.

Мусобақани 8 кишидан иборат ҳакамлари ҳайъати кузатиб борди.

Мусобақа муносабати билан тантанали маросим ташкиллаштирилди. Унга Шриланка муфтийси ва «Уламолар жамияти» раиси Шайх Ризвон Иброҳим жаноблари, Шриланка Қуръон муассасаси бош котиби Шайх Салмон Тоҳо, Бутун дунё Ислом ёшлари кенгаши мудири Шайх Умар Идрис ҳамда бир қанча Қуръон шойдолари, ерли халқ вакиллари ва талабалар вакиллари қатнашдилар.

Сўзга чиқанлар Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилотининг дунё бўйлаб, хусусан, Шриланкада Қуръон хизмати йўлида олиб бораётган ишларини алоҳида тилга олдилар. Қуръон ёдлашнинг фазилати ҳақида гап борар экан, талабаларни Қуръонни пухта ёдлаш, ундаги гўзал хулқлар билан зийнатланиш ва жамиятда бошқаларга гўзал ўрнак бўлишда янада фаол бўлишга даъват қилинди. Маросим давомида Қуръон тиловатлари бўлиб турди. Йиғилиш сўнгида ғолибларга мукофот ва совринлар топширилди.

Манба: www.hqmi.org