A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Убай ибн Каъаб номидаги Қуръон ёдлатиш институтида Қуръон мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Угандадаги Убай ибн Каъаб номидаги Қуръон ёдлатиш институти Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти ҳомийлигида Қуръон Мусобақаси уюштирди. Унда 23 нафар қори қатнашди. Мусобақа қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:

1) Қуръони Каримни тўлиқ ёд ўқиш, Жазарий матни билан бирга;

2) Қуръони Каримни тўлиқ ёд ўқиш (катталар ўртасида);

3) Қуръони Каримни тўлиқ ёд ўқиш (ёшлар ўртасида).

Мусобақани 5 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди. Иштирокчиларга тантанали маросим уюштирилди. Унда Уганда Ислом Олий Мажлиси парламенти аъзоси Шайх Саъд Ҳабиб Кависа жаноблари, Каюнга вилояти қозиси Шайх Ҳорун Матуфу жаноблари, Бусия вилояти қозиси Шайх Иброҳим Ҳабиб Вандира жаноблари, Угандадаги «Азҳар чокари» ташкилоти раиси Алий Бадавий Салмон жаноблари, Саудия консуллиги масъул вакили Шайх Абтаҳий Муборак жаноблари, Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти вакили Доктор Мухаммад Мустафо Аҳмад Шуайб ва бошқа устозлар, қорилар ҳамда қизиқувчилар қатнашди.

Маросим Қуръон тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар ушбу гўзал йиғилишда иштирок этаётганларидан бағоят мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Абдуллоҳ Басфар бошлиқ Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилотига Қуръони Карим йўлида қилаётган хайрли ишлари учун миннатдорчилик билдиршди. Қуръони Каримни ёдлаш, уни тажвид билан гўзал тиловат қилишга янада кўпроқ эътибор бериш ва бунинг жамият маънавий ҳаётига бўладиган ижобий таъсирлари ҳақида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди. Мусобақа сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Манба: www.hqmi.org