A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Украинада Қуръон мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

Украинада Қуръон мусобақаси ўтказилди Жорий ой бошида Украинадаги ижтимоий ташкилотлар бирлашмаси Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон Ҳайъати, Қирим мусулмонлар диний идораси ва «Нун» Қуръони Карим ва Қуръон илмлари сайти билан хамкорликда Қиримдаги Ислом маркази биносида Қуръони Карим мусобақаси уюштирди. Унда 41 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа 6 йўналишда бўлиб ўтди:

1) Қуръони Каримни тўлиқ ёд ўқиш;
2) Қуръони Каримнинг ярмини ёд ўқиш;
3) Қуръони Каримдан 10 пора ёд ўқиш
4) Қуръони Каримдан 5 пора ёд ўқиш;
5) Қуръони Каримдан 2 пора ёд ўқиш;
6) Қуръони Каримдан 1 пора ёд ўқиш.

Мусобақани 5 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Мусобақа сўнгида тантанали маросим уюштирилиб, унга Қирим мусулмонлар диний идораси муфтиёт вакили Саййид Асадуллоҳ Бариев, Қирим Ислом маркази мудири Доктор Муҳаммад Тоҳо Изом, «Ар‑Ризвон» Қуръон ёдлатиш маъҳади мудири ва Роид вилояти қонун чиқариш ҳайъати раиси Устоз Сиран Арифов, «Туркия Қуръон ёдлатиш мадрасаси» мудири Устоз Муҳаммад Рифъат Ўғли ҳамда талаба ва томошабинлар ҳозир бўлишди. Қирим мусулмонлар диний идораси муфтийси вакили cўзга чиқди. Унда Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон Ҳайъатининг дунё бўйлаб, айниқса, Украина мусулмонларига қилаётган Қуръони Карим йўлидаги хизматларини мамнуният билан тилга олди. Қирим татарларининг ўз тарихлари давомида Қуръони Каримга бўлган қизиқишлари юқори бўлганини, Қуръон илмларига доир қатор китоблар битганларини, лекин уруш ва қувғинлар оқибатида бу ноёб мерослар йўқолиб кетганини эслатиб ўтди. Бугунги кундаги бир қатор аҳли илмлар ва Таҳфизул Қуръон маъҳадларининг жонбозликлари самараси ўлароқ, Қуръони Карим ва унга доир илмлар яна мусулмонлар бағрига қайтаётганини айтиб ўтди. Кейин сўзга чиққан «Туркия ёрдами» жамияти масъул ходими Саййид Фотиҳ Абдулҳамид Украина мусулмонларини Қуръони Каримга янада кўпроқ эҳтимом беришга чақирди. Маросим сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совринлар улашилди.