A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Туркияда МДҲ давлатлари қорилари учун мусобақа уюштирилди
PDF Босма E-mail

Ўтган ҳафта Бутун дунё Ислом хайрия ташкилоти Туркияда Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон Хайъати, Қирғизистон хайрия жамияти ва Туркия Дорул‑Ислом Вақф ташкилоти билан ҳамкорликда собиқ Совет Иттифоқи республикалари ўртасида Қуръони Карим мусобақасини ўтказди. 9 та Республика: Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Татаристон, Доғистон ва Чеченистондан жами 24 та қори иштирок этди. Қатнашчиларга тантанали маросим ташкиллаштирилди. Унда Саудия Арабистонининг Туркиядаги консули Устоз Мусоид Қуновий, Қувайт элчихонаси вакили Устоз Валид Мунайсий, Туркия дин ишлари қўмитаси қошидаги «Масоҳиф» идораси мудири Шайх Ҳофиз Усмон, Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон ҳайъати Бош котиби Доктор Абдуллоҳ Басфар ҳамда бошқа устоз, талаба ва томошабинлар ҳозир бўлди. Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўнгра Шайх Аҳмад Синон бу мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапириб, ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. Мусобақа ғолибларини қутлади. Кейин Доктор Абдуллоҳ Басфар сўз олиб, мусобақани уюштирда жонбозлик кўрсатган Доктор Суад Саббоҳ, Бутун Дунё хайрия жамғармаси ва «Масоҳиф» идораси мудири шайх Ҳофиз Усмонларга ташаккур изхор қилди. Доктор жаноблари фурсатдан фойдаланиб, талабаларга қимматли маслаҳат ва кўрсатмалар ҳам бериб ўтди. Йиғилиш давомида талабалар томонидан исломий нашидалар ҳам ижро этилди. Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совринлар топширилди.