A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Загребда Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail

Харватия Ислом уламолари Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон Хайъати ва Қатар давлатиниг Ислом ишлари ва Вақф вазирлиги билан ҳамкорликда Загреб Ислом Марказида Қуръони Карим мусобақаси ўтказди. Харватия, Франция, Британия, Италия, Швейцария, Голландия, Словения, Макидония, Албания, Косово, Белгия, Монтенегро, Россия, Луксенург, Норвегия, Босния ва Герсогавина, Австрия, Болгария ва Сербия давлатларидан жами 71 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа 5 йўналиш бўйича бўлди:
1) Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш;
2) Қуръони Каримнинг ярмини ёд олиш;
3) Қуръони Каримдан 5 пора ёд олиш;
4) катталар тиловати;
5) Ислом мадрасалари вакиллари тиловати.
Мусобақанинг ҳакамлар ҳайъати Ҳофиз Азиз Алийло бошлиқ 5 нафар аъзодан иборат. Мусобақа сўнгида иштирокчиларга тантанали маросим уюштирилди. Унда Хорватия собиқ муфтийси Шавқий Умар Бошитеш, Саудия Арабистони элчисининг диний маслаҳатчиси Саййид Абдулмажид Ғайс, Загреб шаҳри ҳокими Милан Бандитеш жаноблари, Ислом ва Араб мамлакатлари элчилари, Дипломатик корпус вакиллари, Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон Ҳайъати вакили Устоз Абдуллоҳ Маҳиб ва Хорватия диний ташкилотлари вакиллари ҳамда кўплаб талабалар қатнашди. Загреб Ислом Маркази мудири Доктор Газим Ражабий хозирги кунга келиб бу марказ ўзининг фаолияти ва турли ташаббуслари билан Европа Исломий Марказларининг энг кўзга кўринганларидан бирига айланганини ва Европа давлатлариаро ўтказилаётган бундай мусобақалардан ҳамда талабаларни Қуръони Каримни ҳифз этишга бел боғлаётганларидан жуда ҳам мамнун эканлигини яшира олмади. Сўнгра Хорватия муфтийси сўзга чиқиб, Абдуллоҳ Басфар бошлиқ Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон Ҳайъатига, шунингдек, Доктор Ғайс ибн Муборак Куворий бошлиқ Қатар давлатиниг Ислом ишлари ва Вақф вазирлигига мусобақани ташкиллаштиришдаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Маросим сўнгида мусобақа ғолибларига совринлар топширилди.