A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Каримнинг энг кичик нусхасини ёзди
PDF Босма E-mail

Қўл санъатлари бўйича, тахминан, 35 йилдан буён фаолият олиб бораётган Нажотий Қўрқмаз Қуръони Каримнинг дунё бўйича энг кичик нусхасини ёзишга муваффақ бўлди.

 

Мавлоно Маданият Марказида хаттотлик санъатлари кўргазмасини очган Нажотий Қўрқмаз мухбирларга берган суҳбатида деярли 35 йилдан буён
Анқарада қўл санъатлари ижоди билан шуғулланиб келаётганлигини  айтиб ўтди.

Ўзини дунёдаги уч «микро ҳайкалтарош»дан бири  ҳамда хаттот деб ҳисоблайдиган Қўрқмаз илгари фақат микроскоп ва каттайтиргич ускуна (лупа)лар орқалигина ўқилиши мумкин бўлган бир нечта асар ишлаганлигини таъкидлади.

Қўрқмаз бундан бир ярим йил муқаддам дунёнинг энг кичкина Қуръони Каримини ёзиб чиқишга қарор қилганини айтиб ўтди.

Ниҳоятда қийин бўлган ушбу жараён сўнгида 0,98 сантиметрга 1,3 сантиметр ҳажмли Қуръони Каримни барча белги ва ишоралари билан ёзиб чиққанлигини  ҳамда ушбу Китобнинг фақат лупа орқалигина ўқилиши мумкинлигини изоҳлаган Қўрқмаз, илова тарзида шундай деди:

«Биринчилардан бўлиб, ўзига хос ишга киришдим ва буни амалга ошириб, энг кичик Қуръони Каримни ёзиб чиқдим. Дунё бўйича бундан кичикроғи йўқ. Тахминан, 1,5 йил мобайнида бу ишда бардавом бўлиб, ниҳоясига етказдим. Барча тафсилотлари билан, тўлиқ (белги ва ҳаракалари билан) ёздим. Саҳифаларнинг ён қисмларида безаклари (олтин суви юргазилган қисмлари) ҳам бор. Оятларнинг орасини ҳам олтин белгилар билан белгилаб чиқдим. Борингки, катта Қуръони Каримда қандай белги ва кўринишлар бўлса, бунда ҳам барча-барчаси мавжуд...».

Қўрқмаз ушбу ишини кўрганларнинг ҳайрон қолганликлари ҳамда таажжубларини яширолмай: «Буни қандай уддаладингиз?» деб сўраётганларга шундай берди:
«Ниҳоятда қийин кечган фаолиятим натижасида эришган ушбу ишим ҳақиқатдан ҳам мен учун қадрли.
Энди, янги орзум бор: яъни  соч толасини ўйиб, ичига «Аллоҳ» сўзини ёзмоқчиман. Қиладиган ушбу ишимнинг ҳам дунёда мисли кўрилмаганлигига ишончим комил».

 

timeturk.com
Энг ожиз банда таржимаси