A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Россия: "Қуръони Каримни ёқишда масъул ҳибсда қолдирилсин"
PDF Босма E-mail

Москва маҳкамаси Қуръони Каримни ёқишда гумон қилинаётган Александр Соколовни 9 мартга қадар ҳибсда қолдириш юзасидан қарор чиқарган. Айни пайтда Москва ҳокимияти 24 январь куни Манеж майдонида исламофобияга қарши йиғин ўтказишни ман этган.

 

Қуръони Каримни ёқиш билан боғлиқ илк ҳибс иши Москва полицияси бошлиғи Анатолий Якунин пойтахт метро поездида мусулмонларнинг муқаддас китобига ўт қўйган ва бу иш акс этган видеоёзувни интернетга тарқатишга масъулларни «зудлик билан» топишга фармойиш беришидан бир ҳафта ўтиб кузатилмоқда.
Бундан ташқари, полиция бошқа гумондорларни сўроққа тутгани ва жойларда тинтув ўтказгани ҳақида маълум қилган.
Соколовга Жиноят кодексининг 213- моддаси бўйича «безорилик» айблови қўйилмоқда (агар айбдор топилса, кўпи билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин).

 

Видеоёзув

«ЦСКА мутаассиблари Қуръонни ёқишди» деб номланган видео 5 январь куни YouТube порталида пайдо бўлганди. Видеотасвирда шахси номаълум ёшлар Қуръонни ёқаётганлари ва уятли сўзларни гапираётганлари акс этган. Улардан бири: «Бугун Кайранга ўт қўямиз», деб айтган. Видеоёзувнинг бир дақиқадан ортиқроқ давом этадиган иккинчи қисмида славян бўлмаган, юзларида калтак излари бўлган йигитлардан Аллоҳдан воз кечиш талаб қилинади. Терговчиларга кўра, ҳали шахслари аниқланмаган жабрдийдаларни айнан Соколов таҳқирлаган. ЦСКА футбол жамоаси матбуот хизмати Би-би-си Рус Хизматига мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ бермаслигини айтган. Қуръони Каримни ёқиш акс этган видеоёзувни интернетга жойлаган шахс «Путин тузуми ёлғонлари» деб номланган сайт манзилини ҳам берган. Бу интернет саҳифасида Россия ҳукумати амаллари ҳақорат қилинади. Ҳақоратлар асосида эса  радикал миллатчилик ва ксенофобия ётади

Манба: Би-би-си