A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тунисдаги «Имом Сафоқсий» маъҳадида битирувчилар учун тантанали тадбир уюштирди
PDF Босма E-mail

Бутун дунё «Таҳфизул-Қуръон» ҳайъати бошчилигида Тунисдаги «Имом Сафоқсий» маъҳадида 10 нафар талабага ижоза топшириш маросими ўтказилди. Тадбир Тунисдаги Дин ишлари Вазирлигига қарашли мажлислар залида бўлиб ўтди.

Битирув кечасига Дин ишлари Вазир маслаҳатчиси Устоз Камол Сайд, Зайтуна қозиси ноиби Шайх Умар Яҳёвий, Қуръон устозлари кенгаши раиси Шайх Усмон Андорий, «Нурул Баён» робитаси раиси Шайх Ҳамдий Ғонимий, уламолар кенгаши аъзолари ҳамда Қуръон ихлосмандлари ва толиблари ташриф буюрдилар. Кеча Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўнг Дин ишлари бўйича Вазир маслаҳатчиси сўзга чиқиб, ушбу кечада иштирок этаётганидан беҳад шод эканини билдирди. Вазирлик эндиликда Қуръон ходимлари, муаллим ва қориларга куч ғайрат бағишлайдиган етук ҳофизлардан иборат янги бир авлодга эга бўлганидан бағоят мамнун эканини изҳор қилди. У яна Қуръон толибларининг охиратдаги даражалари, фазллари ҳақида ҳам гапириб ўтди. Кейин Бутун дунё «Таҳфизул-Қуръон» ҳайъати аъзоси Шайх Доктор Муҳаммад Абу Жабал ҳозир бўлганларга миннатдорчилик билдиб, Қуръонни ёш авлодга етказиш борасида қилаётган хизматлари учун хоссатан Тунис халқига ташаккур изҳор қилди. Ижоза беришдан кўзланган мақсад Қуръонни англаб, унга амал қилиш, уни бошқаларга етказиш эканига алоҳида эътибор қаратди. Йиғилиш якунида ижозалар ўз эгаларига топширилди.

 

30.04.14 Манба: www.hqmi.org