A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жанубий Америкада Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail


Барбадос мусулмонлари жамияти Бутун дунё «Таҳфизул-Қуръон» ҳайъати бошчилигида ҳамда Қувайт Дин ва вақф ишлари вазирлиги кўмагида жанубий Американинг Барбадос шаҳрида Қуръон мусобақаси ўтказди.

Мусобақа 4 босқичда бўлиб ўтди:

1. Қуръонни тўлиқ ёд олиш;

2. 15 пора ёд олиш;

3. 5 пора ёд олиш;

4. «Амма» порасини ёд олиш.

Мусобақа натижаларини 4 кишилик ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Мусобақа муносабати билан тантанали маросим уюштирилди. Маросимга Умар Шайх Азиз Аҳмад Ноно, Бутун Дунё «Таҳфизул-Қуръон» ҳайъати вакили Шайх Саъид Буҳдайқий ва бир қатор уламолар, даъватчилар ҳамда Қуръон ихлосмандлари ва талабалар  ташриф буюрдилар.

Йиғилиш Қуръон тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар Қуръонни ўрганиш ва уни ёд олишга интилиш ҳақида гапирдилар. Иштирокчиларга тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди. Уларни Қуръонга янада ғайрат қилишга ундадилар. Қувайт давлатини ҳамда Бутун Дунё «Таҳфизул-Қуръон» ҳайъатининг дунё бўйлаб Қуръони Каримга қилаётган буюк хизматлари мамнуният билан тилга олинди. Маросим сўнгида ғолиб ва иштирокчиларга мукофот ва совғалар улашилди.

04. 04. 14 Манба: www.hqmi.org