A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ҳайъати Қуръон ёдлатиш мадрасалари ўртасида бешинчи Қуръон мусобақасини ўтказади
PDF Босма E-mail

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ҳайъати Саудия арабистони мамлакати Таълим-тарбия вазирлииги билан ҳамкорликда Қуръон ёдлатиш мадрасалари ўртасида бешинчи Қуръон мусобақасини ўтказади. Мусобақа шу йил жумодус соний ойининг 27–28 (26–27 апрель) кунлари Жиддадаги «Барик ҳайат» меҳмонасида бўлиб ўтади. Унда 45 та иштирокчи қатнашади.

Мусобақа қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

1. Олий ва ўрта махсус билим юртлари талабалари ўртасида Қуръонни тўлиқ ва гўзал тарзда ёддан ўқиш.

2. Бошланғич таълим муассасалари талабалари ўртасида Каҳф сурасидан Қуръоннинг охиригача бўлган қисмини ёддан, гўзал тарзда ўқиб бериш.

Айтиш жоизки, ҳозирда Саудияда Қуръон ёдлатишга ихтисослашган билим юртлари сони 1982 тага етди. Уларда 297495 та толибу-толибалар таҳсил олмоқда. Улардан 114 таси ўтган санада турли жойлардаги халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этиб, муносиб совринларни қўлга киритишди.