A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Германияда саҳобалар томонидан ёзилган Қуръони Карим топилди
PDF Босма E-mail

Исломнинг аввалида — 632 йили пайғамбаримиз  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан бир неча йил ўтиб ёзилган қўлёзма Қуръоннинг парчаси Тюбинген университети кутубхонасида топилган. Бу ҳақда 10 ноябрь куни университет тарқатган хабарда айтилмоқда.

 

Шу вақтгача экспертлар қўлёзма тахминан 8-9 асрларда ёзилган, деб ҳисоблашган эди. Бироқ  ўтказилган тадқиқотлар натижасида у янада қадимийроқ экани маълум бўлди. Мутахассислар унинг 649-675 йилларга тегишли экани эҳтимоли катта дейишмоқда. 

Қўлёзма қадимги араб ёзувларидан бири бўлган куфа ёзувида ёзилган. Қўлёзма Тюббиген шаҳрига 1864 йили мазкур кутубхона пруссиялик дипломат Иоганн Готфирд Ветштейннинг тўпламини сотиб олганда келиб қолган. Унинг фондида ҳаммаси бўлиб Қуръони Каримнинг 20 дан ортиқ парчалари бор, дейилади хабарда.