A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Берлинда Қуръони Каримнинг немис тилидаги илк маъно таржимаси кўргазмага қўйилди
PDF Босма E-mail

«Халқаро Қуръон ахборот агентлиги»нинг Туркия телевиденияси «TRT» телеканали расмий сайтига таяниб хабар беришича, «Аш-Шуҳада ал-атрок» масжидига қарашли маданият маркази Германиядаги «Турк-Ислом Бирлиги» ташкил этган «Мусулмон турклар, негр ва татарлар» номли кўргазмага мезбонлик қилди. Турклар билан биргаликда кўплаб германияликлар иштирок этган ушбу кўргазмада Қуръони Каримнинг немис тилидаги илк маънолари таржимаси, шунингдек, хаттотлик асарлари ва қадимги либослар намойиш этилди.
Ушбу кўргазма сўнги пайтларда Германияда содир бўлаётган Исломга қарши руҳдаги воқеа ва ҳодисаларга раддия ўлароқ, у ердаги мусулмонлар ҳам немис жамиятининг бир бўлаги эканини уқтириш ҳамда турли маданият ва динлар вакилларини ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечиришга чақириш мақсадида ташкил этилди.
Манба: http://iqna.ir