A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Фавқулодда мажлис бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум, Quran.uz сайтининг азиз мухлислари. Аввало ҳаммаларингизга бошимизга тушган оғир жудолик – Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотлари муносабати билан таъзия билдиришга ижозат бергайсиз. Аллоҳ таоло Устозимизнинг қилган эзгу амалларини, Исломга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жойларини Фирдавсдан қилсин ва Ўз ҳузуридаги мақомларини юксак айласин! Аллоҳ таоло барчаларимизга чиройли сабр ва ажри азимлар ато этсин!

Шайх Ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳнинг дину элга, Ватанимизга қилган хизматлари беқиёс эди. Хусусан, илм‑маърифат йўлида қилган ишлари айтиб адо этиб бўлмайдиган даражада кўп. Жумладан, Islom.uz портали ва ундаги йигирмадан ортиқ сайтларнинг фаолияти бевосита Шайх Ҳазратларининг ташаббуслари билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам кўпчилик кишилар Устознинг вафотларини эшитиш биланоқ мазкур илмий ишлар, шу жумладан, сайтларнинг фаолияти ҳақида ҳақли равишда қайғуриб, келгуси ишларнинг қандай кечиши хусусида ўйга толгани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ  Шайх Ҳазратлари Аллоҳ таолонинг инояти билан бир қатор фарзанд ва шогирдларни тарбиялаб, барча ишларни тақсимлаб улгурган эдилар. У кишининг бу уринишлари ҳам беҳикмат бўлмаган экан, айни дамда ўз самарасини кўрсатиб турибди.

Бугун, 16 март душанба куни, Гранд таълим биносида Шайх Ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилигида Islom.uz ходимлари ва «Ҳилол‑нашр» нашриёт‑матбааси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда нашриёт ҳамда сайтларнинг келгуси фаолиятлари масаласи ўртага ташланди ва муҳокама қилинди. Мажлис хулосасига кўра, нашриёт Ҳазрат ҳаётлик даврида қандай иш олиб борган бўлса, худди шундай, балки ундан-да яхшироқ суратда фаолият юргизиши лозим. Барча сайтлар ўз фаолиятини аввалгидек давом эттиради. Хусусан, Саволлар.ислом.уз сайтининг ҳам ўз ишини келган жойидан давом эттириб, халқимизга хизмат кўрсатиши таъминланади. Бу борадаги режалар ва ишнинг қай тарзда олиб борилиши ҳақида батафсил маълумотлар келгуси ҳафталарда шу ҳақдаги маслаҳатлар пишиб, бир қарорга келингач, эълон қилинади, иншааллоҳ.

Сиз, азиз мухлислардан ушбу хайрли ишларнинг асосчиси бўлган улуғ устозимиз Шайх Ҳазратларининг ҳақларига доимо хайрли дуода бўлишингизни ҳамда у кишининг издошларига, сайтимиз ходимларига эзгу дуоларингиз билан кўмаклашиб туришингизни сўраб қоламиз.

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид