A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳиндистонда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

 

 

Ҳиндистонда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Ҳиндистондаги «Ишoъатул улум» унверситети билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси ўтказди.   261 нафар иштирокчи қатнашган бу мусобақа 4 босқичда бўлиб ўтди:

1. Қуръонни тўлиқ ёдлаш.

2. Қуръондан 10 пора ёдлаш.

3. Аъроф сурасининг тафсири.
4. Ҳадиси шарифдан ёдлаш.

Мусуобақани Шайх Мусо Билол Минёр бошчилигида 5 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди.

Очилиш маросими «Ишoъатул улум» унверситети биносида бўлиб ўтди.
Маросимда Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Бош котиби Доктор Абдуллоҳ Басфар, Жанубий Африка «Дорул улум» унверситети мудири Шайх Ҳофиз Башир Батҳия, «Фалоҳи Дорайн» унверситети раиси Шайх Абдуллоҳ Кафудровий ҳамда бошқа устоз ва талабалар қатнашишди. Кеча Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Йиғилишда сўзга чиққанлар ёш авлодга Қуръони Каримни ёдлатиш ва ўргатишнинг аҳамияти, Қуръонни ёдлашга янада астойдил бўлиш ва унинг хулқи билан хулқланиш лозимлиги ҳақида сўзладилар. Улар чин юракдан мусобақа иштирокчиларини муборакбод этиб, ҳақларига хайрли дуолар қилдилар. Шу билан бирга, улар Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмасига алоҳида миннатдорчилик изҳор этдилар.
Манба: www.hqmi.org