A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Франциядаги Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

 

 

Францияда  Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Франциядаги Европа Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси ўтказди. Унда 143 нафар қори ва қориялар қатнашди. Мусобақа 6 йўналиш бўйича бўлди:


1) Қуръонни тўлиқ ёдлаш;

2) Қуръондан 30 ҳизб (15 пора) ёдлаш;

3) Қуръондан 15 ҳизб ёдлаш;

4) Қуръондан 10 ҳизб ёдлаш;

5) Қуръондан 5 ҳизб ёдлаш;

6) Қуръондан 2 ҳизб ёдлаш.

Мусуобақани Шайх Саид Абу Ҳузайфий бошчилигида 5 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди.

Мусобақа сўнгида тақдирлов кечаси уюштирилиб, унда Франция исломий ташкилотлари бирлашмаси раиси Устоз Умар Ласфар, Мусулмон Уламолари бирлашмаси Котиби Шайх Алий Қорадоғий, Европа Таҳфизул Қуръон ҳайъати раиси Шайх Саид Абу Ҳузайфий, Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон ҳайъати вакили Шайх Холид Ҳасан Абдулкофий ҳамда бошқа кўпгина уламолар, даъватчилар, устоз ва талабалар қатнашишди. Кеча Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар ёш авлодга Қуръони Каримни ёдлатиш ва ўргатишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, Қуръонни ёдлашда бардавом бўлиш ва унинг хулқи билан хулқланишга даъват этдилар. Сўзга чиққанлар иштирокчиларни муборак этиш билан бирга, Бутун дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъатига миннатдорчилик изҳор қилдилар.


Манба: www.hqmi.org