A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Дорфурда Қуръон мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

«Ал Хайр» хайрия жамғармаси ва Суданнинг Дорфур вилоятидаги «Фошир» университети Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ва Бутун Дунё Ислом Ёшлари Кенгаши билан ҳамкорликда биринчи Қуръон мусобақасини ўтказди. Мусобақа Суданнинг «Фошир» унверситети биносида бўлиб ўтди. Унда 54 та иштирокчи қатнашди. Мусобақа уч йўналишда бўлиб ўтди:

1. Қуръонни тўлиқ ёд олиш.

2. Қуръондан 20 пора ёд олиш.

3. Қуръондан 10 пора ёд олиш.

Мусобақани Доктор Бадрий Умар Башшора бошчилигидаги беш кишилик ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди. Қатнашчилар учун тақдирлов кечаси уйиштирилди. Унга Олий таълим вазири Доктор Самийя Абу Кашва, «Фошир» унверситетининг собиқ мудири устоз Абдуллоҳ Абдулҳай, Бутун Дунё Ислом Ёшлари Кенгашиниг Африка қисми раиси ноиби Шайх Иброҳим Муҳаммад Ҳабр, Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси вакили ҳамда бошқа устоз ва талабалар қатнашишди.

Кечанинг очилиш қисми Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар ёш авлодга Қуръони Каримни ёдлатиш ва ўргатишнинг аҳамияти ҳақида сўзлар эканлар, Қуръонни ёдлашда давом этиш билан бирга, унинг хулқи билан хулқланишга чақирдилар ва мусобақа иштирокчиларини муборакбод этдилар. Сўзга чиққанлар Бутун дунё Таҳфизул-Қуръон уюшмасига алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.

 

Манба: www.hqmi.org