A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мaдридда Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Замонлар ўтиб, инсониятнинг илми тараққий этган сари кўплаб қадимги битиклар ўз кучини йўқотиб, қадри тушиб бораётган бир пайтда Қуръони Карим ўзининг илмийлиги, асослилиги билан барчани лол қолдириб келмоқда. Қуръони Карим нозил бўлган онларданоқ бадиият ва услубиятда инсониятни беллашувга чорлаган эди. Бугун эса у башариятни илм фанда эришган ютуқлари билан қарши олмоқда ва ўзидаги маълумотларни ўша янги кашфётлар билан солиштиришни дадиллик билан таклиф қилмоқда. Қуръоннинг эгизи ҳисобланган Набавий суннат ҳам бу борада қолишмайди. Мазкур таклифга жавоб сифатида бундан бир неча йиллар муқаддам Бутун дунё Ислом Робитаси қошида «Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар халқаро уюшмаси» таъсис топган. Бу уюшма бугунга қадар юзлаб илмий тадқиқот ва уларнинг хулосаларини эълон қилди. Натижада жуда кўп номусулмон кишилар Исломга кириш бахтига мушарраф бўлди ва бу жараён изчиллик билан давом этиб келмоқда.

 

 

Куни кеча ҳижрий 1436 йил 18-20 шаъбон, милодий 2015 йил 4-7 июнь кунлари Бутун дунё Ислом Робитаси қошидаги Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар халқаро уюшмаси Мaдриддаги Ислом маданияти маркази ҳамда Гарната университети билан биргаликда Испания пойтахти Мaдридда ўзининг Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларга бағишланган ўн бириничи анжуманини ўтказди.

Уюшма Бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ ушбу анжуманнинг бир пайтлар Ислом маданияти гуркираган ва унинг кунботар юртлардаги зулматларни ёритиб, у ерларда бугунги замонавий тараққиётга замин яратишда йўлак вазифасини бажарган бир кўҳна юртда ўтаётгани алоҳида эътиборга сазовор эканини таъкидлади. Шунингдек, у киши бу илмий ҳаракат кишиларда Қуръон ва Суннат ҳақидаги тасаввур ва эътиқоднинг тўғриланиши, такомиллашиши ва Ислом динига бўлган иймоннинг қувватланишига сабаб бўлаётганини айтиб ўтди.

Бу сафарги анжуманга 500 дан ортиқ илмий таҳлилий мақола ва асарлар тақдим қилинган бўлиб, илмий қўмита улардан 55 тасини танлаб, анжуманга қўйган. Улардан 30 таси махсус совринга сазовор деб топилган.

Анжуманда қуйидаги мавзуларда иш олиб борилди:

1. Қонунчилик ва луғатшунослик бўйича мўъжизалар.

2. Табобат ва биологиядаги мўъжизалар.

3. Фалакиёт ва фазо илмларидаги мўъжизалар.

4. Ер ва денгизшунослик соҳасидаги мўъжизалар.

5. Инсоний илмлардаги мўъжизалар.

Бу тадқиқотлар нафақат мусулмон, балки бошқа дин вакиллари бўлган мутахассислар тарафидан ҳам тақдим этилаётгани алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу ҳам бўлса, Исломнинг илм-маърифат дини, ҳаётий дин эканини яна бир бор тасдиқлайди ва уни бошқа халқларга танитишда муҳим аҳамият касб этади.

Анжуманга дунёнинг шарқу ғарбидан турли соҳа мутахассислари, замонамизнинг йирик уламолари ҳам ташриф буюрди. Жумладан, Бутун Дунё Мусулмон Уламолари Иттифоқи раҳбарининг биринчи ўринбосари Доктор Алий Қорадоғий ҳам қатнашиб, «Қуръони Каримдаги иқтисодий мўъжизалар» мавзусида маъруза ўқиди.

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид