A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ТУНИСДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
PDF Босма E-mail
ТУНИСДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тунис Қуръони Карим Миллий Робитаси Дин ишлари Вазирлиги Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси уюштирди. Мусобақа Туниснинг Қасба туманидаги «Баладийя» биносида бўлиб ўтди ва унда 1800 та қори ва қориялар иштирок этди.

Беллашув 6 йўналишда бўлди:

1. Қуръонни тўлиқ ёд олиш;

2. Қуръондан 20 пора ёд олиш;

3. Қуръондан 15 пора ёд олиш;

4. Қуръондан 10 пора ёд олиш;

5. Қуръондан 8 пора ёд олиш;

6. Қуръондан 5 пора ёд олиш;

Мусобақа  22 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати тарафидан кузатиб борилди ва ғолиблар аниқланди.

Мусобақа сўнгида тақдирлов маросими уюштирилди. Унга Республика Президенти Саййид Мунсиф Марзуқий ҳам ташриф буюрди. Йиғилишда яна Республика Муфтийси Саййид Ҳамда Саъид, Дин ишлари Вазирлиги Девони мудири Саййид Абдусаттор Бадр, Миллий Робита раиси Саййид Муҳаммад Мушфир, Таҳфизул Курон уюшмаси вакили Шайх Абдуллоҳ Санъон ҳамда бошқа масъуллар, уламолар, талабалар ва мухлислар қатнашишди.

Анжуманда сўзга чиққанлар ёш авлодга Қуръони Каримни ёдлатиш ва ўргатишнинг аҳамияти ҳақида сўзлар эканлар, Қуръонни ёдлашда бардавом бўлиш билан бирга, унинг хулқи билан хулқланиш лозимлигини таъкидладилар ва баркамол авлод тарбиялаш учун уларга, аввало, Аллоҳнинг каломидан таълим бериш лозимлигини, бунга ҳар бир ота-она масъул эканини уқтирдилар. Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмасига дунё бўйлаб, хусусан, Тунис давлатида олиб бораётган хайрли фаолияти учун ташаккурлар айтилди. Йиғилиш сўнгида ғолибларга мукофотлар топширилди.

 

Манба: www.hqmi.org