A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Франсия пойтахти Парижда «Қуръони Карим – қатъий илоҳий калом», мавзусида конференция бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

«Saphirnews» интернет ахборт сайти маълум қиладики, конференция Париж шаҳрининг ижтимоъий-маданий марказида бўлиб ўтди ва маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан 20:00 гача давом этди.

Конференцияни Париж ижтимоъий маданият марказининг мудири Larbi Kechat очиб берди. Мажлисга Париждаги «Исломий тадқиқотлар муассасаси»(IHEI)нинг етук тадқиқотчиси Жон Абдулвадуд Гуру (Jean Abd-al-Wadoud Gouraud) раислик қилди.
Йиғинда минтақадаги сиёсий тадқиқотлар муассасаси ўқитувчиси Рашид Бензин (Rachid Benzine), исломий илмлар бўйича мутахассис котиб ва мутаржим Муҳаммад Дикоу (Mohammad Diakhou), Жазира университетининг фалсафа фанлари ўқитувчиси Абдурраззоқ Қассум (Abderrezak Guessoum)лар сўзга чиқди.
Шунингдек, коференцияда Олмониядаги мусулмон ишчилар федерал бирлашмаси раиси Мусо Митвали (Moussa Metwali), Қатар диний ишлар вазирлиги қошидаги баҳс ва тадқиқот маркази аъзоси Умар Убайд Ҳассона (Omar Obaïd-Hassanah)лар ҳам сўзладилар.