A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Чад республикасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

 

 

Чад республикасида Қуръон мусобақаси ўтказилди. Ислом ишлари Олий мажлиси бошчилигида, «Таййиба» номли қорилар таёрлаш инстути Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръони Карим мусобақаси ўтказди. Унда 239 та қори ва қориялар иштирок этдлар.

Мусобақа 5 йўналишда бўлди:

 

1. Қуръони Каримни ўн қироатда тўлиқ ёд олиш. 2. Қуръони Каримни ва «Жазария» матнини тўлиқ ёд олиш. 3. Қуръони Кармни ва қириқта хадисни тўлиқ ёд билиш. 4. Қурони Каримни муфродатлари билан тўлиқ ёд билиш. 5. Қурони Каримни тўлиқ ёд олиш. Бу ёш қорилар учун. Мусобақани беш кишилик ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди. Мусобақа муносабати билан малик Файсал университети анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Ислом ишлари Олий мажлиси Раҳбарининг биринчи ўринбосари доктор Мухаммад Хотир Санусий, Саудия элчиси жаноб Фахд Ҳукмий, Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси вакили шайх Мухаммад Абу Файсал Қоҳтоний ҳамда бошқа бир қатор уламолар, шайхлар, муаллим у талабалар ва кўплаб чадлик Қуръон мухлислари ташриф буюрдилар. Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Кейин доктор Мухаммад Хотир Санусий сўзга чиқиб, мусобақа ташкилотчиларига ташаккур билдирди. Қориларни табриклаб, Аллоҳ азза ва жалланинг китобига янада кўпроқ эътибор беришга, уни пухта ёдлашликка ва тажвид қоидаларини мустаҳкамлашга чақирди. Тадбир сўнгида ғолибларга мукофот ва совғалар топширилди.

Манба: http://www.hqmi.org

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид таржимаси