A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Камерунда Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Камерун Республикасининг «Қуръони Карим ва унинг илмларини ўргатиш жамияти» билан ҳамкорликда пойтахт Яундедаги «Икки Ҳарами Шариф ходими» марказида Қуръон мусобақаси ташкил қилди. Мусобақада олтмиш беш иштирокчи қатнашди. Мусобақа беш йўналишда бўлди: 1. Қуръонни етти қироат бўйича ёддан ўқиш; 2. Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва тафсирини ҳам билиш; 3.Қуръони Каримни ва «Жазарий» матнини ёддан ўқиш; 4.Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва «Риёзус-солиҳин» китобидан юзта ҳадисни ёд билиш; 5. Ёш ҳофизлар учун Қуръони Каримни ёддан ўқиш. Мусобақа иштирокчиларини Шайх Абу Бакр Умар Абдулвоҳид бошчилигидаги ҳакамлар баҳолаб боришди. Қуръон ҳофизларини рағбатлантириш учун ўтказилган бу мусобақада тадбир ташкилотчиси Яунде шаҳри мери ўринбосари, Яунде шаҳридаги Суадия элчихонасининг вакили Шайх Абдурраҳмон Масит, Яундедаги «Икки Ҳарами Шариф ходими» маркази мудири Шайх Муҳаммад ибн Абдуҳ ибн Исмоил, «Азҳари шариф» делегацияси раиси Шайх Иброҳим Вафо ҳамда бир қатор уламолар, исломий ташкилотлар раислари, исломий билим юртлар мудирлари, мударрислари, Қуръон ҳофизлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашдилар. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Кейин мусобақа ташкилотчилари ва ташриф буюрган меҳмонлар нутқ сўзлаб, шундай юксак савиядаги тадбирда қатнашишдан бахтиёр эканларини айтиб, ушбу мусобақанинг ташкилотчи ва хизматчиларига ташаккурлар изҳор этдилар. Шунингдек, нутқларида Қуръони Карим ҳофизларини табриклаб, уларни бу йўлда янада кўпроқ меҳнат қилишга, Қуръонни пухта ўзлаштиришга ва унга амал қилишга чорладилар. Тадбир сўнгида қориларга мукофот ва совғалар топширилди.

Манба: http://www.hqmi.org