A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тожикистонда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Тожикистондаги Имом Абу Ҳанифа номидаги ислом университети билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси ўтказди. Тадбирда 115 қори иштирок этди. Мусобақа беш йўналишда бўлди: 1.Қуръонни тўлиқ ёдлаш ва тафсирини ҳам билиш; 2. Қуръонни «Арбаъин набавия» (Қирқ ҳадис) билан тўлиқ ёдлаш; 3. Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиш ва «Жазарий» матнини ёд билиш 4.Қуръондан йигирма порани ёддан ўқиш; 5. Қуръонни ёдлаш маҳорати. Мусобақа иштирокчиларини Қуръон илмлари факультети бошлиғи Шайх Алий Иброҳим Мансур бошчилигидаги ҳакамлар баҳолаб боришди. Мусобақада муфтий Мукаррам Абдулқодиров, «Имом Абу Ҳанифа» Университети мудири Тожиддин Исом, Тожикистондаги Саудия Арабистони элчихонаси вакили Устоз Матъаб Абдурраҳмон Махлафий, Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси вакили Доктор Алий Иброҳим Мансур ҳамда бошқа бир қатор нуфузли меҳмонлар ва маҳаллий аҳолининнг кўпгина Қуръонга мухлис вакиллари қатнашдилар. Мусобақа Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Кейин меҳмонлар сўзга чиқиб, мусобақа ташкилотчиларига ва қориларга дил сўзларини ва ташаккурларини изҳор этдилар. Тадбир сўнгида ғолиблар тақдирланди.

Манба: http://www.hqmi.org