A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу номидаги Таҳфизул Қуръон институти «Туҳфатул атфол» тажвид китобини ёдлатиш курсини ташкил этди
PDF Босма E-mail

 

 

Татаристонда Қуръон курслари. Татаристондаги Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу номидаги Таҳфизул Қуръон институти мамлакатда  бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда тажвид қоидаларини ўргатиш ва «Туҳфатул атфол» тажвид китобини ёдлатиш курсини ташкил этди. Унда институт, университет талабалари ва кўзи ожизлардан жами 60 нафар талаба қатнашди. Ўттиз кун давом этган ўқув курсида 37 нафар талаба тажвид қоидаларини ўрганиш билан бирга «Туҳфатул атфол» китобини ёд олиб, мазкур китоб бўйича ижоза (рухсатнома) олишга муваффақ бўлди. Курс якунида тақдимот маросими уюштирилди. Унда Татаристон муфтийси шайх Комил Ҳазрат Самиъуллоҳ, Ислом университети раҳбари доктор Рафиқ Муҳаммад Муҳаммадшин ва институт мудири Иброҳим Собировлар қатнашишди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмасининг Қуръони Карим хизмати борасида олиб бораётган фаолиятини ва унинг Қуръон нурини дунё бўйлаб таралишиди кўрсатаётган хизматини алоҳида тилга олиб, ушбу хайрли ишга ҳисса қўшаётган Қуръон ходимларига ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар. Йиғилиш сўнгида иштирокчиларга ҳадя ва мукофотлар топширилди.

 

манба: http://www.hqmi.org/news.php?op=ne&nid=615