A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳиндистонда кўзи ожиз қорилар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

 

Ҳиндистонда кўзи ожиз қорилар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

Рамазон ойи муносабати билан Ҳиндистоннинг Баткал қишлоғидаги Ҳофизлар жамияти Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорлигида кўзи ожиз қорилар ўртасида мусобақа ўтказди. Бу турдаги мусобақа биринчи бор бўлиши эди. Мусобақада 17 та ҳофизи Қуръон иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати Баткалдаги Ислом университет устозлари ва Ҳофизлар жамияти қориларидан ташкил қилинди. Ушбу муносабат билан уюштирилган кечада Ҳиндистондаги «Ишаъатул улум» университетидан Шайх Холид Иброҳим билан Шайх Қорий Абдурраҳим, Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси вакили доктор Ҳошим Аҳдал ҳамда бир қанча Қуръон шайдолари ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди. Сўзга чиққанлар Қуръонни ёд олиш фазилати ҳақида гапириб, қориларни Қуръони Каримни ёд олиш ва янада мукаммал ўрганиб, ўз жамиятларида гўзал ўрнак бўлишга чақирдилар. Йиғилиш асносида Қуръон тиловатлари қилинди ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Манба: http://www.hqmi.org/news.php?op=ne&nid=616