A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръонга хизмат» кўригининг якуний хулосалари эълон қилинади
PDF Босма E-mail

 

 

«Қуръонга хизмат» кўригининг якуний хулосалари эълон қилинади. Бундан 4 ой муқаддам сайтимизда Бутун Дунё Таҳфизул Куръон уюшмаси Икки Ҳарам ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазизнинг ташаббуси билан «Қуръони Каримга қилган хизматлари учун» номли саккизинчи халқаро кўрик танлови ташкил қилинаётгани ва натижалар Рамазон ойида эълон қилиниши ҳақида хабар қилинган эди.

Эртага 30.06.2015 душанба куни Жидда шаҳрида ушбу кўрикнинг натижаларини эълон қилиш ва ғолибларга мукофотларни топшириш маросими ўтказиладиган бўлмоқда. Бутун Дунё Ислом Робитаси ташкилоти қошидаги Таҳфизул Қуръон уюшмасининг ҳар йили бундай тадбирларни ўтказиб туришдан мақсади – дунё бўйлаб Қуръони Карим хизмати борасида амалга оширилаётган ишларни намойиш этиш, бу шарафли хизматни сидқидилдан бажараётганларни тақдирлаш, соҳа мутахасислари орасида ўзаро рақобатни таъминлаш, Қуръони Карим уюшмалари савиясини кўтариш ва янгича таълим услубларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юзага чиқаришдир. Бутун Дунё Ислом Робитаси ташкилоти Бош котиби Доктор Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин Туркий жаноблари бу тадбирнинг бутун дунёдаги Қуръон мутахасислари ва мухлислари билан боғланиш ҳамда улар билан алоқада бўлиб туришда асосий омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Ушбу тадбир бўйича фикр билдирган Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Бош котиби Доктор Абдуллоҳ Басфар Саудия давлати раҳбарларининг бундай хайрли ишларда бош бўлиши шу юртдаги Қуръон ходимлари учун фахр ва шараф эканини қувонч билан қайд этди.