A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бирмингемда топилган Муҳаммад алайҳисалом даврига оид Қуръонни зиёрат қилувчилар оқими кутилмоқда
PDF Босма E-mail

Бирмингем Марказий масжиди имомининг фикрича, Британия қироллигининг барча бурчагидан яқинда олимлар топган Муҳаммад алайҳисалом даврига оидлиги эҳтимоли катта бўлган Қуръонни кўриш учун келувчилар сони кўпаяди. Бу ҳақида The Washington Post ахборотига таянган ҳолда Inopress.ru  хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бирмингем университетининг Яқин Шарқ китоблар жамланмасида ётган ушбу қўлёзманинг ёшини билиш учун Оксфорд лабораториясида радиоуглерод усули ёрдамида тадқиқ қилинди. Олимлар 95 фоиз эҳтимоллик билан қўлёзма 568-645 йиллар орасида ёзилганлигини аниқлашган. Бу эса  ушбу қўлёзма Қуръоннинг сақланиб қолган энг қадимий нусхаларидан бири эканлигини англатади.
Бирмингем профессори Дэвид Томас BBCга берган интервьюсида, «Ушбу Қуръоннинг хаттоти Муҳаммад алайҳисалом билан шахсан таниш бўлиши мумкин», деб айтган.
Қўлёзма икки саҳифадан иборат бўлиб, ҳижозий усулда битилган. Ушбу қўлёзмани 2-25 октябрь оралиғида барча хоҳловчилар томоша қилиши мумкин бўлади.

Ибн Маъруф таржимаси