A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Сомалида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

 

 

Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Сомалидаги «Исломий ёрдам» маркази билан ҳамкорликда Ҳаргиса минтақасида Қуръон мусобақаси ўтказди. Ўн хил қироат қорилари ва ёш қорилар ўртасида Қуръони Каримни тўлиқ ёд билиш бўйича ўтказилаётган ушбу мусобақада умумий 21 та қори иштирок этди. 

 

Мусобақа иштирокчилари учун уюштирилган тадбирда Вақф вазири Шайх Халил Абдуллоҳ Аҳмад, Вақф вазирлиги фатво бўлими мудири Шайх Аҳмад Танбил, Ички ишлар вазири ўринбосари Саййид Аҳмад Фориҳ Атра, уюшма вакили Шайх Муҳаммад Аҳмад Яҳё ал-Аҳдал ва мударрислар,  талабалар ва бир қатор Қуръон мухлислари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққанлар Қуръоннинг фазилатлари, жамиятда қориларнинг ўрни, Аллоҳ таолонинг китобига бўлган эътибор, уни ёд олиш ва тажвид билан тиловат қилиш, ундаги буйруқларга амал қилиш, унинг хулқи билан хулқланиш ва унинг кўрсатмасига мувофиқ ҳаёт кечириш ҳақида маърузалар ўқидилар.

Мусобақа сўнгида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба: www.hqmi.org