A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Куръон мусобакаси булиб утди
PDF Босма E-mail

Маврикийда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Маврикий давлатидаги «Ҳассон ибн Собит» институти Бутун дунё Таҳфизул ­Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси ўтказди. Ушбу мусобақа Маврикийдаги Маданият марказида бўлиб ўтди. Мусобақа тўрт йўналиш бўйича ўтказилди: 1. Қуръони Каримни тўлиқ ёд билиш; 2. Қуръони Каримнинг 15 порасини ёд билиш; 3. Қуръони Каримнинг 3 порасини ёд билиш; 4. Қуръони каримнинг 1 порасини ёд билиш. Ушбу мусобақада умумий 29 та қори иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари учун уюштирилган тадбирда Бош вазир Саййид Зофайҳ Жийфол, Парламент ўринбосари Саййид Башир Жаҳонгир ва бошқа кўплаб уламо, мударрис ва талабалар қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар Қуръоннинг аҳамияти, мусулмон фарзандларининг уни ўрганишга бўлган эҳтиёжи, Таҳфизул ­Қуръон уюшмасининг бутун дунё бўйлаб, хоссатан Сомалидаги Қуръони Каримга қилаётган хизматларини айтиб ўтдилар ва мусобақа ташкилотчиларига алоҳида ташаккур изҳор қилдилар. Мусобақа сўнгида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

манба: http://www.hqmi.org