A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Эронлик Қуръон ҳофизи Москвада ўтказилган қорилар мусобақасида ғолиб бўлди
PDF Босма E-mail

2015 йилнинг 11 октябрь куни Москванинг «Крокус Сити Холл» залида XVI Москва халқаро қорилар мусобақаси бўлиб ўтди.

 

 

Беллашув Россия муфтияти вакили шайх Равиль Ғайнуддин ва РФ Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди. Шайх Ғайнуддиннинг айтишича, ушбу мусобақа дунёдаги энг йирик қорилар мусобақаси бўлди. Унда 44 давлатдан келган қорилар иштирок этдилар. Саралаш босқичидан сўнг, финалда фақатгина 6 киши – Алжир, Эрон, Яман, Қувайт, Саудия Арабистони ва Танзаниялик қорилар қолишди. Ҳакамлар қарорига биноан, эронлик Мусо Мотамадий биринчи, яманлик Зайд Абдулатиф Абдуллоҳ ал Санаани иккинчи, танзаниялик Умар Абдуллоҳ Салим учинчи ўринларни эгаллашди. Таъкидлаб ўтиш лозим, мусобақанинг энг ёш иштирокчиси - доғистонлик 16 яшар Билол Абдулхолиқов бўлган. Барча иштирокчиларга эсдалик совғалар ва мусобақа иштирокчиси бўлганлари ҳақида сертификатлар берилди. Шунингдек, ғолибларга Миср кристаллари билан безатилган дипломлар тақдим этилди.  Махсус «Қуръонни ҳаётда тадбиқ қилишда қилган хизматлари учун» совғалари эса ивановолик Фарид ҳожи Ляпин ва Татаристон муфтийси ўринбосари Элдор ҳазрат Боязитовларга берилди. Шунингдек, мусобақа доирасида 3 дона умрага йўлланма соврин сифатида берилди.

Ибн Маъруф таржимаси