A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қирғизстонда саксон саккизта ҳофизи Қуръоннинг битирув маросими бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

 

«Абдуллоҳ ибн Аббос» институти Қирғизистон мусулмонлари идораси бошчилигида ва «Эҳсон» хайрия жамғармаси ҳамда Бутун дунё Таҳфизул­ Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда институт битирувчиларини тақдирлаш маросими ўтказди. Тадбирда президент ўринбосари Тўрабой Зокиров, Саудия Арабистони элчиси ўринбосари Абдулмуҳсин Фаҳид, диний идоранинг таълим бўлими масъули Эргашев Ҳаким, бир қанча уламолар, ўқитувчилар ва бошқа меҳмонлар иштирок этдилар. Йиғилиш Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўзга чиққанлар ушбу қутлуғ тадбирда иштирок этаётганларидан бағоят мамнун эканликларини изҳор қилиб, уни ташкиллаштирганларга ташаккурлар билдирдилар ва битирувчиларни самимий қутладилар. Улар ўз нутқларида Қуръон ҳофизларини Қуръони Каримни доимо ёдда тутиш, мустаҳкамлаш, одобларини ушлаш ва Қуръон йўлида юришга ундадилар. Қуръон қориси одоб-­ахлоқда, жамият аъзолари билан муомалада бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлигини таъкидладилар. Маросим сўнгида битирувчиларга диплом ва мукофотлар топширилди.

 

Манба: www.hqmi.org