A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Камбоджада Қуръони карим мусобақаси
PDF Босма E-mail

Камбоджадаги Дин ишлари бўйича олий кенгаш «Таҳфизул Қуръон» халқаро ҳайъати билан ҳамкорликда 134 нафар талаба йигит-қизлар иштирокида Қуръон мусобақасини ташкиллаштирди.

 

 

Мусобақа шартига кўра, иштирокчилар Қуръони Каримнинг  30, 20, 15, 10, 5 ва 3-пораларини ёддан ўқиб беришлари керак эди. Уларнинг чиқишларини Шайх Ҳусайн Али Босаид бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.
Тадбирда Камбоджа Бош муфтийси Шайх Қамариддин бин Юсуф (раис), муфтий ўринбосари Закариё Адам, шунингдек, бир қанча мутасадди ташкилот вакиллари ва хорижий давлат элчилари иштирок этишди.
Мусобақа сўнгида, Камбоджа Бош муфтийси ғолибларни қутлаб, Қуръони Каримни янада пухта ўрганишга чақирди. Шунингдек, танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир сўнгида ғолиб ва иштирокчиларга мукофот ва эсдалик совғалари топширилди.

Илёс Аҳмедов тайёрлади