A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кенияда Бутун дунё Таҳфизул Қуръон Уюшмаси 68 та талабанинг битириши муносабати билан тадбир ўтказди
PDF Босма E-mail

Кения давлатида «Тажвидул Қуръон» мадрасаси Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ҳамкорлигида мадрасанинг 68 та битирувчи талабалари учун тадбир ташкил этди. Тадбирга президент маслаҳатчиси жаноб Билу Киру, Ахборот агентлиги раиси ўринбосари жаноб Салим Шўрш, Саудия элчихонасидаги маданият атташеси мудири устоз Ҳусайн ибн Алил Фақиҳ, Кения парламенти аъзоси жаноб Нусрат Иброҳим, Уюшма вакили устоз Фаррос Солим Сафарий, Қуръон ва унинг илмларига дахлдор кишилар, ўқитувчию талабалар ва бир қанча маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирда қатор маърузалар қилиниб, унда Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмасига миннатдорчилик билдиришди. Сўзга чиққанлар битирувчи ҳофизларни табриклар экан, уларни доимо Қуръон тиловатида, унга амал қилишда ва унинг хизматида бардавом бўлишга ва мажлисларда етакчи бўлишга ундашди. Тадбир сўнгида эса аълочиларга мукофот ва совғалар топширилди.

Манба: www.hqmi.org