A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
XXVI-РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
PDF Босма E-mail

Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, диёримизнинг истиқлолга эришуви ва жамиятимизда рўй берган ижобий ўзгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари ҳаётида ҳам улкан бурилишларга сабаб бўлди.

Республикамиз халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлди. Ҳар йили турли хорижий мамлакатлар томонидан ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида диёримизда етишиб чиқаётган қорилар нуфузли ўринларни эгаллашмоқда.

Она-Ватанимиздаги таълим муассасалари ўртасида ҳар йили: «Йил ўқитувчиси», «Йил кутубхоначиси», «Йил маънавиятчиси», «Қорилар мусобақаси», «Ягона олимпиада», «Йилнинг энг яхши илмий бўлим мудири», «Баркамол авлод» спорт мусобақаси, «Биз − ёшлар   ёт ғояларга қаршимиз» интеллектуал беллашувлари каби танловларнинг ўтказилиши таълим муассасалари алоқаларининг мустаҳкамлиги, ҳамкорликлари ва тажриба алмашишлари йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Энг қувонарлиси шундаки, диёримизда анъанавий тарзда йигирма олтинчи бор ўтказилаётган қорилар мусобақаси юртдошларимиз қалбида муқаддас Қуръони Каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш ва тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада чуқур ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатнинг кучайишига сабаб бўлади.

Бугун ҳам, яъни 20 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжидида ўтказилган «26-қорилар кўрик танлови»нинг Республика босқичи кутилганидан ҳам кўра файзу футуҳга бой ва тантанали тарзда ўтди. Мусобақада ЎМИ тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этишди. Қуръони Каримни ёдлаган иқтидорли талабаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, улардаги фазилатларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган қорилар мусобақасининг Республика босқичи мураттаб ва мужаввид қорилар ўртасида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда икки йўналиш бўйича қория аёл-қизлар ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борган ушбу беллашувда мураттаб қорилар йўналиши бўйича Тошкент ислом институти талабаси Сайдулло Тоҳиров ва Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабаси Аъло Нуриддинов олий ўринни қўлга киритди. Яна мураттаб қорилар йўналиши бўйича «Кўкалдош» ислом ўрта махсус билим юрти талабаси Абдулбасир Камолов биринчи, «Саййид Муҳйиддин махдум» ислом ўрта махсус билим юрти талабаси Аъзамжон Абдуҳалимов иккинчи, Тошкент ислом университети талабаси Шерзод Умаралиев учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мураттаб қория қизлар йўналиши бўйича «Хадичаи Кубро» ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси Ҳабиба Камолитдинова биринчи ўринга, Тошкент ислом институти толибаси Назокат Сайдуллаева иккинчи ўринга, «Жўйбори Калон» ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси Муборак Ўринова учинчи ўринга лойиқ топилди.

Мужаввид қорилар йўналиши бўйича биринчи ўринни Асадулло Рўзиев («Фахриддин Розий» ислом ўрта махсус билим юрти талабаси), иккинчи ўринни Ҳусан Хидирбоев (Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабаси), учинчи ўринни Аҳмадулло Абдуҳалимов («Саййид Муҳйиддин Махдум» ислом ўрта махсус билим юрти талабаси) қўлга киритди.
Шунингдек, мужаввид қория қизлар йўналиши бўйича Солиҳа Сатторова (Тошкент ислом институти толибаси) биринчи ўринга, Шаҳноза Яҳёева («Жўйбори Калон» ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси) иккинчи ўринга, Марям Шуҳратова («Хадичаи Кубро» ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси) учинчи ўринга сазовор бўлди. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мусобақанинг бошқа иштирокчиларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими