A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Энг яхши ҳофизи Қуръонлар ҳажга йўлланма олишади
PDF Босма E-mail

 

Татаристонда Қуръон мусобақасининг  Республика босқичи бошланиш арафасида. Ғолиблар энг олий мукофот − ҳажга бепул йўлланмани кўлга киритишлари мумкин. Республика муфтийси ҳазрат Кямил Самигуллин мусобақада барча хоҳловчилар иштирок эта олишларини айтди.

Мусобақада қатнашиш учун чекловлар қўйилмаган, хусусан, ёш жиҳатидан ҳам. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни  «мужаввид қори» ва «мураттаб қори» йўналишларида баҳолашади. Мусобақа диний идора вакиллари назорати остида ўтади. Биринчи икки босқичдан муваффақиятли  ўтганлар ўз маҳоратларини Қозон шаҳрида уюштириладиган  якуний босқичда намойиш қила оладилар.

Биринчи ўрин совриндорлари ҳажга, иккинчи ўрин соҳиблари умрага бепул йўлланмалар  билан тақдирланадилар. Учинчи ўрин эгаларига махсус қимматбаҳо совғалар тайёрланган. Республика қорилар  мусобақасининг якуний босқичи декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Манба: Islamisemya