A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Юртимизда Қуръон кўриклари
PDF Босма E-mail

Юртимизда Қуръон кўриклари

Бу йил Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида октябр ойи “Қуръон қироати ва тажвид ойлиги” деб номланганди ва шу муносабат билан 27 октябрь куни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси бошчилигида институт талабалари ўртасида “Қуръон зиёфати” ном остида Қуръони Карим мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақа, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, фақат тараннум йўналиши бўйича ўтказилди ва унда Тошкент ислом институтининг қироатда пешқадам 26 та талабаси қатнашди. Қориларнинг тиловатлари “Тараннум” (оҳангнинг сифати); “Савт” (овознинг сифати);  “Тажвид” жиҳатидан баҳоланди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ‒ талабаларни тадбирларда тиловат қилишга чиниқтириш, кўпчилик олдида ҳаяжонланмай, ўзини тута билиш малакасини ҳосил қилишдир. Бу мусобақада ҳифз йўналиши бўйича иш кўрилмаган бўлса-да, Республика босқичига саралаш пайтида қироат (яъни чиройли оҳангда, тажвид қоидалари асосида ўқиб бериш) йўналишида ушбу мусобақа натижалари эътиборга олиниши эълон қилинди.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Сўнг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов Қуръон ва қориларнинг фазилати ҳақида маъруза қилди.

Мусобақа ғолиблари қуйидагича эълон қилинди:
1-ўринга 2 “б” курс талабаси Йўлдош Нуриддинов ва 2 “а” курс талабаси Абдулазиз Раҳмон;
2-ўринга 4 “г” курс талабаси Исмоил Носиров ва 4 “б” курс талабаси Иноятуллоҳ Эсонқулов;
3-ўринга 4 “б” курс талабаси Ҳусанхон Ваҳобов лойиқ деб топилди.
Ғолиблар мақтов ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Манба: muslim.uz