A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ўзбекистон тарихида тасмага туширилган илк хатми Қуръонлар диски чиқди
PDF Босма E-mail

Шу кунларда юртимизда катта бир янгилик, хурсандчилик бўлди. Анча бурун бир хайрли ишга қўл урилган эди. Ҳасанхон Яҳё ва Ҳусайнхон Яҳё қорилар тарафидан яқин ўтмишимизда Қуръонга хизмат қилган қори устозларнинг қиротларини тасмалардан дискка олиб, кўпчиликка тақдим қилиш учун ҳаракат бошланган эди. Бу хизматни тартибли равишда олиб бориш ниятида бир туркумга асос солиб, унга «Сўнмас садолар» деб ном берилди. Аллоҳ таолонинг инояти билан, ушбу урунишнинг илк натижалари бўй кўрсатди, Ўзбекистон тарихида тасмага туширилган илк хатми Қуръонлар диски чиқди. Биринчиси 1970 йилда ёзилган бўлиб, ўз даврнинг энг машҳур қориси Абдулмалик қори Абдурраҳим ўғли тарафидан, иккинчиси 1975 йилда ўлкамиздаги қироат устозларининг бобокалонларидан Шаҳобиддин қори ака томонидан тасмага туширилган. Бу икки қори устознинг ҳаётлари ҳақида сайтимизда илгарироқ маълумот ҳам берилган. Энди эса сайтимиз мухлислари қори устозларнинг қироатларидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.
15 декабрь куни Ҳилол-нашр нашриёт уйида мазкур икки хатм дискининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда устозлар, аҳли илмлар ва бошқа бир қатор мухлислар иштирок этдилар. Тақдимотда нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ жаноблари меҳмонларни қутлаб сўз олди. Шунингдек, лойиҳа муаллифларидан Ҳасанхон Яҳё ушбу икки хатм соҳиблари ва бу хатмларнинг дискка ўтказилиши тарихи ҳақида сўзлаб берди. Дисклар Ҳилол-нашр китоб дўконларида сотувга чиқди