A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Сенегалда Қуръони Карим мусобақаси
PDF Босма E-mail

«Ал ахбар ал Қуръан ал Карим» ҳамда «ИКНА» ахборот агентликлари хабар беришича, Сенегал пойтахти Дакарда Қуръони Каримни ёдлаш ва уни тажвид билан тиловат қилиш бўйича мусобақа бошланди.

 

Мусобақага Ислом Олами Робитаси бош котиби Шайх Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин ат-Туркий ҳамда Робита қошидаги Қуръони Каримни ёдлатиш ва тажвиди бўйича халқаро ҳайъатнинг бош котиби Шайх Абдуллоҳ Басфарлар ҳозир бўлдилар. Мусобақани мазкур ҳайъат Сенегалдаги Ислом форуми билан биргаликда ташкил қилди.
Мусобақа Қуръони Карим тиловати билан очилди, сўнгра тараққиёт ва тарбия исломий форуми раиси Шайх Ҳабиб Ли жаноблари сўзга чиқди.
Мусаобақада Африка давлатларидан сараланган қорилар икштирок этишади. Улар Африканинг 28 та давлатида ўтказилган ялпи мусобақада қатнашган 3316 та толиб ва толибалар орасида ғолиб бўлганлардир.
Мусобақа 4 йўналишдан иборат:
1.    Қуръони Каримни 10 қироатда ёдлаган ҳофизлар;
2.    Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уланган санад билан ёдлаган ҳофизлар;
3.    20 ёшга етмаган Қуръони Карим ҳофизлари;
4.    Вояга етмаган ёшдаги Қуръони Карим ҳофизлари.
«Ислом Олами Робитаси» қошидаги «Қуръони Каримни ёдлатиш ва тажвиди бўйича халқаро ҳайъат» бош котиби Шайх Абдуллоҳ Басфар мазкур ҳайъат дунё бўйлаб 8000 та Қуръони Карим ҳофиз ва ҳофизаларини бошқариб туришини, ўтган йиллар мобайнида 30 000 та ҳофиз ва ҳофизаларни етиштириб чиқарганини билдирди. Африка давлатларидан бир давлатда ушбудек мусобақанинг ўтказилиши бу давлатнинг ўрни буюк эканидан ҳамда Қуръони Каримга бўлган муҳаббатидан далолат беришини таъкидлади.
«Ислом Олами Робитаси» бош котиби Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин «Сенагал давлати мамлакат раиси Абдуллоҳ Ваднинг даврига келиб Ислом ва мусулмонларга нисбатан ҳимоячи бўлишда алоҳида кўзга ташланди»,   деди ва Саудия мамлакати Абдуллоҳ Ваднинг Исломга бўлган этибор ва аҳамиятини тақдирлашини такидлади.