A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Уммонда Қуръон ҳифзи ва тажвиди бўйича мусобақа
PDF Босма E-mail

Уммон «Султон Қобус» Қуръони Карим ҳифз ва тажвиди бўйича мамлакат миқёсидаги йигирма биринчи мусобақасининг якуний босқичи жорий йилнинг 23 апрель куни  мамлакат пойтахти Масқат шаҳар маданият ва исломий марказида бўлиб ўтади.

 

Уммонда босиладиган «Аш Шубайба» газетаси хабар беришича, Уммон Вақф ва диний ишлар идорасининг мамлакат Ал-Васатий минтақасидаги бўлими раиси Муҳаммад бин Абдуллоҳ ас-Суқарий бу борада маълумот берар экан, таъкидладики, мазкур мусобақа турли минтақалар вакилларининг иштирокида Қуръони Каримнинг ҳифз ва тажвиди йўналишларида бўлиб ўтади.
У илова этдики, Уммон «Султон Қобус» Қуръони Карим ҳифз ва тажвиди бўйича мамлакат миқёсидаги йигирма биринчи мусобақасининг бошланғич босқичи Ал-Васатий минтақасида 11 апрель куни якунига етди.
Муҳаммад бин Абдуллоҳ ас-Суқарий таъкидладики, Ал-Васатий минтақасида бўлиб ўтган Қуръони Карим мусобақаси бошланғич босқичининг 42 нафар иштирокчиси аёллар ва эркаклар бўлимида иштирок этишди ва уч кун давомида ўзаро рақобат қилишди.